Бу ҳаволани очманг – у барча Apple гаджетларини «қотириб» қўяди!

  •   DiMaX
  •  1080
  •  17.09.2018 18:31

Бу ҳаволани очманг – у барча Apple гаджетларини «қотириб» қўяди!

Купертинолик техногигантнинг замонавий гаджетлари қанчалик ишончли ва бақувват, дастурий таъминоти мукаммал бўлмасин, ҳатто уни ҳам осонгина бузиш йўллари учраб туради. Жумладан, ахборот хавфсизлиги соҳасидаги тадқиқотчи Сабри Хэддоуч куни кеча Apple тақдим этган операцион тизимлардаги битта «туйнук»ни аниқлади.

ЎҚИНГ: iPhone ва Mac’ларни биттагина белги юбориш билан ишдан чиқарса бўлар экан!

Сабри Хэддоуч аниқлаган заифлик iOS, watchOS ва macOS тизимларининг барчасида мавжуд. Safari браузеридаги CSS-коднинг бир неча сатрларини қайта ишлашга уриниш жараёнида ушбу тизимлар оғирлашиб, қотиб қолади ва оқибатда қурилма ўчиб-ёнади.

Тизимнинг ўчиб-ёнишига олиб келувчи код HTML тилида ёзилган, жуда кўп миқдорда div қисмларини ўз ичига олган бир неча сатрдан иборат.

Тахминларга кўра, бунда хатолик WebKit движогида бўлиб, ядронинг ишида узилиш келтириб чиқаради. Пировардида ядро фаолияти тўхтайди ва операцион тизим ўз-ўзидан ўчиб-ёнади.

Табиийки, Apple техникаларининг «кушандаси» бўлган сайт ҳаволасини ҳам Хэддоуч тақдим этган:

https://cdn.rawgit.com/pwnsdx/ce64de2760996a6c432f06d612e33aea/raw/23f2faa0aad...

Аммо iPhone, Apple Watch ва Mac эгалари қизиқувчанлик билан бу ҳаволани босиб кўрмасликларини тавсия этамиз. Ушбу ҳаволани очиқ беришдан мақсадимиз шуки, сиз унинг шунчаки бошланишини эслаб қолишингиз керак. Бордию интернетда, мессенжерлар орқали кимдир ҳазиллашиб сизга мана шундай бошланувчи ҳаволани юборса, уни босиб кўрмай қўяқоласиз.

ЎҚИНГ: Смартфонни "ўлдирувчи" хатоларингиз

Айтиш керакки, бошқа операцион тизимлардаги қурилмалар юқоридаги ҳавола орқали ўтишдан чўчимасалар ҳам бўлади, аммо бунинг фойдаси ҳам йўқ. Чунки у сизни мана бундай «чексиз» сайтга элтади:

Хабар қилинишича, Apple аллақачон бу «тирқиш»дан хабар топган ва уни «ёпиш» устида ишламоқда.

ЎҚИНГ: Telegram орқали битта хабар юбориш билан смартфонни «ўлдириш» йўли топилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.