Бу ижтимоий тармоқ икки йилдаёқ Facebook ва Instagram’дан ўзиб кетиб, иккинчи ўринга чиқиб олди!

  •   DiMaX
  •  1809
  •  16.11.2019 10:10

Бу ижтимоий тармоқ икки йилдаёқ Facebook ва Instagram’дан ўзиб кетиб, иккинчи ўринга чиқиб олди!

Google ўтган йилнинг энг зўр ўйин, илова, китоб, фильм ва сериаллари рўйхатини эълон қилганида, йилнинг энг яхши кўнгилочар иловалари қаторидан TikTok ҳам ўрин олганди. Мусиқий фонли қисқа видеолавҳалар яратувчи ушбу ижтимоий тармоқ дастури ҳозирда мисли кўрилмаган даражада ўсди.

ЎҚИНГ: Ким етакчи - App Store ёки Play Market?! Энг кўп юкланган иловалар қайсилар?

Sensor Tower таҳлил фирмасининг аниқлашича, TikTok ижтимоий тармоғи App Store ҳамда Google Play каталогларида жами 1,5 миллиард мартадан ошиқ юклаб олинган. 2019 йилнинг ўзидаёқ бу иловани 614 миллиондан зиёд киши ўрнатиб олган.

Хитойликларнинг мазкур сервиси ҳозирда дунё бўйлаб энг кўп юклаб олинаётган иловалар рўйхатида учинчи ўринга чиқиб олган. Ундан олдинда фақат WhatsApp (жорий йилда 707,4 миллионта юклаш) ҳамда Facebook Messenger (636,2 миллион юклаш) дастурлари кетмоқда. TikTok’дан кейин эса Facebook’нинг асосий клиенти (587 миллион юклаш) ҳамда Instagram (376,2 миллион юклаш) бормоқда.

ЎҚИНГ: Wikipedia асосчиси Facebook ва Twitter’га қарши уруш очди

TikTok’нинг бунчалик ўсишига сабаб бўлганлар асосан Ҳиндистон (барча юклашларнинг 31 фоизи), Хитой (11%) ҳамда АҚШ (8,2%) ҳудудларидаги фойдаланувчилардир.

TikTok иловасини Android-смартфонларга мана бу, iOS тизимли қурилмаларга эса мана бу ҳаволалар орқали ўрнатиб олиш мумкин.

Мазкур ижтимоий тармоқ ишга туширилганидан буён 175 миллион доллар даромад келтирган. Қизиғи – шундан 115,3 миллион доллар 2019 йилнинг ўзидагина ишлаб топилган. Иловага бунчалик даромадни асосан бой мамлакатлардаги фойдаланувчилар келтирмоқда: Хитой (48,3%), АҚШ (35,7%) ва Буюк Британия (3,9%).

Шунингдек, TikTok’нинг даромад манбалари орасида реклама берувчиларнинг ҳам ўзига хос ўрни бор. Ахир...

ЎҚИНГ: Мазкур тармоқда битта реклама 25 дона iPhone 11 Pro нархига тенг, лекин бу ҳали ҳолваси!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!