Бу иккита ўйинни 30 июлгача бутунлай олиб қўйиб, кейин бир умр бепул ўйнанг! (+видеолар)

  •   DiMaX
  •  612
  •  25.07.2020 10:49

Бу иккита ўйинни 30 июлгача бутунлай олиб қўйиб, кейин бир умр бепул ўйнанг! (+видеолар)

Кечагина биз Steam онлайн сервиси Civilization VI ўйинини 27 июлгача бепул ўйнаш имконини тақдим этаётгани ҳақида ёзгандик. Бу орада Epic Games дўкони ҳам яна иккита ўйинни бутунлай олиб қўйишни таклиф қилмоқда.

ЎҚИНГ: Epic Games Store текинга тарқатган ўйинларнинг асл нархини биласизми?

Улардан биринчиси Next Up Hero номли ўйин бўлиб, унда мульт-қаҳрамонлар ер остида душманларга қарши жанг олиб боришади.

Next Up Hero ўйинини бепул олиб қўйиш учун Epic Games Store расмий сайтидаги тегишли саҳифага ушбу ҳавола орқали ўтасиз. 30 июлгача ўша ердаги «Получить» тугмачасини босиш орқали ўйинни ўз кутубхонангизга қўшиб қўйсангиз, кейин исталган пайти бепул ўйнайверасиз.

ЎҚИНГ: Tetris ўйнаб, ҳар куни 5 минг доллар ютиб олиш мумкин! (+видео)

Вақтинча бепул улашилаётган иккинчи ўйин – Tacoma номли фантастик бошқотирмадир. Унда геймерлар фазовий станцияда юз берган аварияни тадқиқ этиш таклиф қилинади. У ерда нималар юз берганини англаш учун эса базанинг ҳамда унда яшаганларнинг ўтмишларини «кавлаштириш»га тўғри келади.

Детектив ишқибозлари Tacoma ўйинини мана бу ҳавола орқали Epic Games Store’дан олиб қўйишлари мумкин. Next Up Hero ўйини каби, буниси ҳам 30 июлдан сўнг яна пулли бўлиб қолади; демак – шунгача улгуринг ва бу хабарни дўстларингизга ҳам етказинг.

ЎҚИНГ: 2020 йилнинг биринчи ярмидаги энг зўр 20 та ўйин

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!