Бу илова WhatsApp’ни тахтдан ағдарди!

  •   DiMaX
  •  2005
  •  27.02.2020 17:59

Бу илова WhatsApp’ни тахтдан ағдарди!

Sensor Tower таҳлил компанияси мобил иловалар бозоридаги айни дамдаги ҳолат бўйича маълумотларни улашди. Унга кўра, мусиқий видео улашиш сервиси бўлган TikTok етакчиликни қўлга киритган.

ЎҚИНГ: Android-смартфонлар ва iPhone’ларга энг кўп юкланган илова ҳамда ўйинлар иккита рейтингда

Айтиш керакки, узоқ вақтлардан буён WhatsApp мессенжери энг кўп кўчириб олинувчи илова сифатида биринчи ўринда бўлиб келган. TikTok (хитойча номланиши – Douyin) бу йилнинг январь ойида Google Play Store ҳамда App Store каталогларидан жами 104 миллион марта юклаб олинган. Шу тариқа, у мазкур ойда энг кўп юкланган иловалар тахтидан WhatsApp’ни ағдарган.

TikTok иловасини юклаб олишлар сони ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 46 фоизга ошган. 2019 йилнинг декабридаги кўрсаткичлар билан таққослаганда эса, январда ўсиш 27 фоизни ташкил этган. Статистикага кўра, TikTok учун ушбу даврда асосий бозор Ҳиндистон, Бразилия ва АҚШ бўлган.

Умуман тақдим этилганидан буён TikTok дастурини 1,82 миллиард мартадан ошиқ кўчириб олишган.

ЎҚИНГ: Мазкур тармоқда битта реклама 25 дона iPhone 11 Pro нархига тенг, лекин бу ҳали ҳолваси!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.