Бу -- жаҳондаги энг юпқа ромли смартфон бўлади

Бу -- жаҳондаги энг юпқа ромли смартфон бўлади

Илк Xiaomi Mi Mix жаҳон тан олган биринчи юпқа ромли смартфон бўлган эди ва "ромсизлик" тренди ҳам айнан шу флагман билан бошланди. Mi Mix жуда яхши сотилди ва ишлаб чиқарувчига нуфуз ҳам, даромад ҳам келтирди. Унинг 2-авлоди ўзидан ҳам жозибали ва юпқа ромли бўлиши яқинда тарқалган рендер суратларидан маълум бўлди. Weibo тармоғида нашр қилинган фотосуратда Xiaomi Mi Mix  прототипи акс этган.

Муаллифнинг сўзларига кўра, Xiaomi Mi Mix айнан шундай бўлади.

Экран олд панелни тўлиқ эгаллаб олган. Корпус бу гал силлиқ қилиб ишланган ва 1-авлод Xiaomi Mi Mix смартфонидан фарқ қилади.

Xiaomi Mi MIX 2 орқа панелидан 19 мегапикселли бош камера модули ва бармоқ излари сканери ўрин олган. Баъзи манбааларда, бош камеранинг икки сенсорли бўлиши ҳам айтилмоқда. Маълумотларга кўра, бармоқ излари сканери дисплейнинг ўзида ўрнатилган бўлади. Олд камера учун 13 мегапикселли сенсор танланган.

Технолог таҳлилчи Пан Джиутангнинг айтишича, Mi MIX 2 девайси 6,4 дюймли дисплей билан таъмин қилинади. Олд панелнинг 93% қисми экрандан иборат бўлиб, унинг матрицаси AMOLED бўлади ва экран икки ёнга букилган дизайнда тасвирланган. Шунингдек, Mi MIX 2’да тезкор хотира сиғими 6 ГБ, доимий хотира 128 ГБ бўлиши кутилмоқда.

Сентябрда тақдим этилиши кутилаётган  Xiaomi Mi Mix 2 флагмани 750 доллардан сотувга чиқади.