Бу компания энг кучли флагманлар рейтингини остин-устун қилиб юборди! (AnTuTu, 2020 йил сентябрь)

  •   DiMaX
  •  2092
  •  12.10.2020 16:04

Бу компания энг кучли флагманлар рейтингини остин-устун қилиб юборди! (AnTuTu, 2020 йил сентябрь)

AnTuTu бенчмарки жамоаси энг қудратли Android-смартфонларнинг янги глобал рейтингини тақдим этди. Уни тузишда мазкур сервисда сентябрь ойи давомида камида 1000 та текшириб кўрилган моделларнинг ЭНГ ЮҚОРИ кўрсаткичлари асос қилиб олинган (олдинлари рейтингларни ўртача кўрсаткичига кўра тузишар эди).

ЎҚИНГ: Realme’нинг ҳамёнбоп смартфони AnTuTu’да ҳатто Galaxy S20 Ultra ва Galaxy S20+ флагманларини «ер тишлатди»!

Vivo компанияси 17 август куни ўзининг ўйинбоп моделларга мослашган бренди остида иккита – iQOO 5 Pro ҳамда iQOO 5 геймерофонларини тақдим этган эди. iQOO брендининг ушбу иккита модели кутилмаганда бу гал энг номдор компанияларнинг флагманларини ҳам енгиб ўтишди – тегишлича 663 752 балл билан биринчи ва 662 165 балл билан иккинчи ўринлар! Яна ҳам ҳайратланарли жиҳати – бу қурилмалар энг зўр чипсет базасида эмас, балки ундан битта олдинги – Qualcomm Snapdragon 865 процессори асосида ишлаб чиқилган.

Кучли учликни Xiaomi корпорациясининг суперфлагмани – Mi 10 Extreme Commemorative Edition модели эгаллаган. «Хитойча Apple» ўзининг ўн йиллик юбилейида тақдим этган ушбу телефоннинг глобал версияси Xiaomi Mi 10 Ultra деб номланган бўлиб, биз унинг барча қисмлари олиб кўрсатилган расмий видеосини ҳамда тўлиқ техник жиҳатларини ҳам чиқарганмиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 10 Ultra’нинг тақдимотда айтилмаган яна бир сири очилди!

Рейтингдаги дастлабки тўртта ўринни ҳам Snapdragon 865 чипли смартфонлар эгаллаган бўлса, Qualcomm компаниясининг ундан ҳам зўр – Snapdragon 865 Plus процессори базасидаги моделлар фақат бешинчи ва олтинчи ўринларнигина эгаллаган. Яъни, Lenovo компанияси 22 июлда чиқарган, ўшангача хабарларда Lenovo Legion деб келинган Legion Duel (яна бир номи – Lenovo Legion Pro) геймерофони бешинчи поғонадан жой олди. Asus компанияси ўша куни тақдим этган энг зўр ўйинбоп смартфон – ROG Phone 3 модели эса олтинчи бўлди. Ҳайрон қоларли яна бир жиҳат – айни шу флагман август ойи глобал рейтингида етакчи бўлган эди!

Рейтингдаги дастлабки тўртта ўринни ҳам Snapdragon 865 чипли смартфонлар эгаллаган бўлса, Qualcomm компаниясининг ундан ҳам зўр – Snapdragon 865 Plus процессори базасидаги моделлар фақат тўртинчи бешинчи ўринларнигина эгаллаган. Яъни, Lenovo компанияси 22 июлда чиқарган, ўшангача хабарларда Lenovo Legion деб келинган Legion Duel (яна бир номи – Lenovo Legion Pro) геймерофони тўртинчи поғонадан жой олди. Asus компанияси ўша куни тақдим этган энг зўр ўйинбоп смартфон – ROG Phone 3 модели эса бешинчи бўлди. Ҳайрон қоларли яна бир жиҳат – айни шу флагман август ойи глобал рейтингида етакчи бўлган эди!

Энг қудратли смартфонлар ўнталигига кейинги ўринларни яна Snapdragon 865 чипли Black Shark 3S, Oppo Find X2 Pro, OPPO Find X2 ҳамда Xiaomi Mi 10 Pro смартфонлари кирган.

ЎҚИНГ: Exynos 1080 анонси берилди ва у аллақачон Snapdragon 865+’ни ҳам енгиб, AnTuTu’да рекорд ўрнатди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!