Бу мамлакатдаги ўнта смартфондан олтитаси – iPhone. Қолганлари-чи?

  •   DiMaX
  •  1555
  •  28.11.2020 15:53

Бу мамлакатдаги ўнта смартфондан олтитаси – iPhone. Қолганлари-чи?

Биз олдинроқ 2020 йилнинг 3-чорагида смартфон бозоридаги даромаднинг 93 фоизини иккитагина компания бўлишиб олгани ҳақида хабар берган эдик. Counterpoint Research шу даврда Канада смартфон бозоридаги ҳолат ҳақида маълумот эълон қилди.

ЎҚИНГ: iPhone ва Xiaomi смартфонлари импортига тўсиқ қўйилмоқда

Аксарият мамлакатлардан фарқли равишда, ҳисобот даврида Канада смартфон бозори 13 фоизга ўсган. Лекин ҳайратланарлиси – бу бозорнинг 86 фоизини яна иккитагина компания банд этган.

Ушбу мамлакатда смартфон бозорининг 56 фоизи Apple компаниясининг турли моделлари ҳиссасига тўғри келган. Яъни, йилнинг учинчи кварталида Канадада сотилган ҳар ўнта смартфондан олтитаси – айфон, дейиш мумкин. Иккинчи ўринни олган Samsung телефонлари эса бозорнинг 33 фоизини ташкил этмоқда.

Канада смартфон бозорида кейинги ўринларни LG, Google ҳамда Motorola (тегишлича 4%, 3% ва 3% улуш билан) компаниялари эгаллашган.

Канадаликлар ушбу даврда энг кўп сотиб олган смартфон – ўтган йилги iPhone 11 моделидир. Кучли бешликка кирган яна тўрттаси эса Samsung маҳсулотларидир.

Турли iPhone’лардан ташқари, мазкур мамлакат аҳолиси орасида қуйидаги смартфонлар оммабоп экан: Galaxy S10 ва Galaxy S20 туркумлари, Galaxy A51, LG Velvet 5G, LG K51, LG K41S, Pixel 4a ҳамда Moto E (2020) моделлари.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфони – Galaxy A32 илк суратларда!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!