Бу мессенжер орқали сизнинг смартфонингизни ҳам бузиб киришлари мумкин, ундан эҳтиёт бўлинг!

  •   DiMaX
  •  538
  •  11.10.2018 12:09

Бу мессенжер орқали сизнинг смартфонингизни ҳам бузиб киришлари мумкин, ундан эҳтиёт бўлинг!

Гарчи Apple ўз қурилмалари тизимини мустаҳкам ҳимояласа-да, хакерлар ҳам анойилардан эмас. Улар айфон тизимини бузиб кириш учун бошқа иловалар ҳимоясидаги «тирқиш»лардан фойдаланишни ўрганиб олишган.

ЎҚИНГ: iPhone ҳимоясини бузиш йўли топилди! Ундан қандай ҳимояланишни ўрганиб қўйинг! (+«жонли» видео)

Жумладан, дунёдаги энг оммабоп мессенжер – WhatsApp’нинг iPhone учун ишлаб чиқилган клиентида шундай хавфли заифлик мавжудлиги аниқланган. Хакер ундан фойдаланиш учун айфон фойдаланувчисига WhatsApp орқали қўнғироқ қилиб, бунда RTP тўпламларини ўзгартириши кифоя экан.

Хакерлик ҳужуми қурбони унинг мессенжер орқали қўнғироғини қабул қилаётиб, бунинг хавфини сезмайди ҳам. Хакер бўлса шу йўл орқали унинг смартфонидаги файлларга ва айрим функцияларга кира олади.

ЎҚИНГ: WhatsApp’даги махфий функция орқали суҳбатдошнинг жойлашувини кузатса бўлади!

Буни аниқлаган Google Project Zero мутахассисларининг таъкидлашларича, мазкур «туйнук» чиндан ҳам хавфли. Улар бу заифликни августдаёқ пайқашган ва зудлик билан WhatsApp дастурчиларига хабар беришган. Мессенжер жамоаси тезкорлик билан муаммони ҳал этиб, иловани янги талқинда чиқаришган. Аммо кенг жамоатчиликка буларнинг бари кени кечагина маълум бўлди.

Шунингдек, мазкур «тирқиш» ушбу мессенжернинг Android-версияларида ҳам мавжуд бўлган ва охирги апдейтларда у бартараф этилган. Шу боис, агарда сиз ўз смартфонингизда WhatsApp’нинг эски версияларини ишлатаётган бўлсангиз, уни сўнгги талқинига қадар янгилаб олишни кечиктирманг!

ЎҚИНГ: Wi-Fi тармоғида хавфсизликни таъминлаш учун 5 маслаҳат

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!