Бу мессенжернинг хавфидан ҳатто БМТ раҳбарияти ҳам огоҳлантирган!

  •   DiMaX
  •  4969
  •  25.01.2020 13:27

Бу мессенжернинг хавфидан ҳатто БМТ раҳбарияти ҳам огоҳлантирган!

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳбарияти ўз ходимларига иш бўйича мулоқотлар ҳамда муҳим хабарлашувлар учун WhatsApp иловасидан фойдаланмасликни тавсия этган. Бу ҳақда БМТ бош котиби расмий вакилининг ўринбосари Фарҳон Ҳақ айтган.

ЎҚИНГ: WhatsApp ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар

«Ҳимояланмаган алоқа механизми бўлгани учун, айни дамда БМТ раҳбариятида WhatsApp ишлатмаслик тавсия этилган. Шундай экан, бош котиб Антониу Гутерреш ундан фойдаланмайди, деб ўйлайман», – деган Фарҳон Ҳақ. Унинг қўшимча қилишича, БМТ ходимларига мазкур иловадан воз кечиш бўйича расмий буйруқ 2019 йилнинг июнидаёқ берилган экан.

Amazon раҳбари Жефф Безоснинг смартфонини хакерлар айнан шу илова орқали бузиб киришгани ва бунда Саудия Арабистони валиаҳдининг ҳам қўли борлиги ҳақидаги саволга БМТ вакили жавоб бермаган. Бу борада бирор фикр билдириш учун ташкилотга кўпроқ маълумот керак бўлишини айтган, холос.

Айтиб ўтиш ўринлики, Telegram асосчиси Павел Дуров ҳам WhatsApp ҳеч қачон хавфсиз бўла олмаслигини айтган ва сабабини тушунтирган. Бундан ташқари, у яна бир йирик сервис ҳақида жиддий баёнот билан чиқиш қилган...

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси: «Бу сервис энди расман сизларни кузатиш жиҳозига айланган!»

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!