Бу мобил ўйин атиги уч ойда салкам ярим миллиард доллар даромад келтирди!

  •   DiMaX
  •  3485
  •  16.10.2019 11:11

Бу мобил ўйин атиги уч ойда салкам ярим миллиард доллар даромад келтирди!

PlayStation Blog версиясига кўра, ўтган йили Call of Duty энг яхши тармоқ ўйини, деб топилган эди. Activision компанияси ушбу дастурий маҳсулотининг бепул мобил версиясини яқиндагина чиқарган.

ЎҚИНГ: Мобил ўйинлар тарихида мисли кўрилмаган рекорд! (+видео)

Лекин яна бир оммабоп ўйин – PUBG Mobile бошқа жиҳатдан барчасини қувиб ўтди – у ишлаб чиқувчиларга катта даромад келтирди, дейишади Sensor Tower таҳлилчилари. PlayerUnknown's Battlegrounds ўйинининг бепул мобил версияси 2019 йилнинг учинчи чорагида 496 миллион доллар даромад келтирган. Бу эса 2018 йилнинг шу давридагига нисбатан нақ 652 фоизга катта кўрсаткич!

Таққослаш учун келтириб ўтсак: Осиё бозорида етакчилик қилаётган Honor of Kings ҳамда Fate/Grand Order ўйинлари учинчи чоракда мос равишда 377 миллион ва 354 миллион доллар тўплаган, холос.

ЎҚИНГ: Sony’нинг сахийлиги тутди: PS4 ўйинлари энди барча смартфонларда!

Гарчи атиги тўртинчи ўринни эгаллаган бўлса-да, Pokemon GO – жорий йилнинг учинчи чорагида даромади энг тез ўсган ўйин бўлди, дейди Sensor Tower. Ушбу даврда у 308 миллион доллар, яъни иккинчи чоракдагидан кўра 63 фоизга ошиқ пул ишлаб топган. Яқиндагина App Store ва Google Play’да жаҳон рекордини янгилаган бўлса-да, Mario Kart Tour сердаромад ўйинлар чўққисига чиқа олмаган. Лекин у энг кўп юкланиб олувчи лойиҳалар рейтингида учинчи ўринни банд этган.

Sensor Tower тадқиқоти хулосаларига кўра, 2019 йилнинг учинчи чорагида мобил ўйинлардан тушган умумий даромад 16,3 миллиард долларни ташкил этган.

ЎҚИНГ: Ўйин – фақат зарар эмас: 15 ёшли болакай Fortnite ўйнаб миллионерга айланди!