Бу оператор абонентлари энди уйдан чиқмасдан VISA картасини очишлари мумкин!

  •   DiMaX
  •  1330
  •  21.04.2021 09:21

Бу оператор абонентлари энди уйдан чиқмасдан VISA картасини очишлари мумкин!

Beeline уяли алоқа оператори куни кеча ютуққа жами 15 дона Huawei P40 ҳамда 30 дона Huawei P40 Lite смартфонлари, шунингдек 15 тадан Huawei MediaPad T10 планшети ва Huawei GT2 смарт-соати қўйилган танловни эълон қилган эди. Энди эса у Beeline Uzbekistan мобил иловаси фойдаланувчилари учун ажойиб янгилик улашди.

ЎҚИНГ: «Олтин тўлов» акцияси: 12 майгача оператор ҳар куни биттадан соврин беряпти!

Мазкур компания Ravnaq Bank билан ҳамкорликда «Beeline VISA» хизматини ишга туширди. Бу эса Beeline абонентларига уйдан чиқмаган ҳолда VISA виртуал картасини очиш орқали банк хизматидан фойдаланиш имконини беради.

Бунинг учун абонент Beeline Uzbekistan иловасини энг сўнгги версиясига янгилаши керак.

Хабарга кўра, «Beeline VISA» ҳозирча Android тизимли қурилмалар фойдаланувчилари учун амал қилади. Хизмат яқин кунларда iOS платформасидаги гаджетлар фойдаланувчилари учун ҳам йўлга қўйилади.

«Beeline VISA» хизмати ҳақидаги батафсил маълумотларни мана бу ҳавола орқали оператор сайтидан олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: «Жума Муборак»: оператордан ҳар ҳафта янги бонус, акция ва ноёб чегирмалар!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.