Бу оператор хизматларига энди ID-карта ёрдамида ҳам улана оласиз!

  •   DiMaX
  •  638
  •  03.02.2021 12:00

Бу оператор хизматларига энди ID-карта ёрдамида ҳам улана оласиз!

Куни кеча биз энди ID-карта ёки миллий ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланган ҳолда банк хизматларидан фойдаланишлари мумкинлиги ҳақида ёзган эдик. Юртимизда янги жорий этилган идентификация картасининг қўлланиш кўлами кенгайишда давом этмоқда.

ЎҚИНГ: ID-карта учун Ягона портал орқали ариза топшириш мумкин

«Ўзбектелеком» акционерлик жамияти ўз мижозларига Компаниянинг барча хизматларини улашда ва улардан фойдаланишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида идентификация картасини тақдим этиш имкони мавжудлиги тўғрисида хабар берди.

Эндиликда Ўзбекистон фуқаросининг паспорти билан тенг равишда шахсини тасдиқловчи ҳужжат сифатида Компаниянинг барча хизматларидан чекловларсиз уланиш ва фойдаланишда фуқароларнинг идентификация карталари (ID-карталари) қабул қилинади, деб ёзади Uztelecom.

Айтиш керакки, Ўзбекистон фуқаросининг ички паспорти ўрнини босувчи идентификация карталарини (ID-карталар) бериш бутун Ўзбекистон бўйлаб 2021 йил 4 январидан бошланган.

Идентификация картада карта эгасининг биографик маълумотлари, рақамли фотосурат, бармоқ излари (16 ёшга тўлганида), электрон рақамли имзо калитининг сертификати (16 ёшга тўлганда) мавжуд бўлади.

Эслатиб ўтамиз, биометрик паспорт ўрнига олинадиган ID-карта ҳақида батафсил маълумотни мана бу мақоламиздан олишингиз мумкин. Шунингдек...

ЎҚИНГ: ID-карта – универсал паспорт: барча маълумотлар битта картада (+видеоқўлланма)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!