Бу оператор яна бирйўла иккита хушхабар тарқатди!

  •   DiMaX
  •  2273
  •  02.10.2020 12:11

Бу оператор яна бирйўла иккита хушхабар тарқатди!

Куни кечагина биз Mobiuz компаниясининг иккита – янги тариф режаси ҳақидаги ва акция хусусидаги хабарларини эълон қилган эдик. Мазкур уяли алоқа оператори ўз абонентларини хурсанд қилишдан тўхтамаяпти!

ЎҚИНГ: Ойига 20 минг мегабайтлик «Talaba+» тариф режаси ҳам чиқди!

Оператор кейинги кунларда чиқарган иккита хушхабардан бири «Internet-to‘plamlar narxining tushirilishi» номли кузги акция бўлади. Унинг доирасида 1 октябрдан ойлик интернет-тўпламларнинг нархлари пасайтирилган.

«Internet-to‘plamlar narxining tushurilishi» акцияси кузнинг охиригача – 30 ноябргача (шу куни ҳам) амал қилади. Унинг шартлари билан тўлиқ танишиш учун ушбу ҳавола орқали ўтасиз.

Иккинчи хабарга кўра, юқоридаги акция доирасида «OnNet» хизмати ҳам арзонлашган. Энди Mobiuz абонентлари ҳар ойда автоматик узайтириб бориладиган интернет-тўпламларни арзонроққа улатиб олишлари мумкин.

«OnNet» хизматидаги пасайтирилган нархлар ҳам 30 ноябргача (шу куни ҳам) амал қилади. Мазкур хизмат шартлари билан мана бу ҳавола орқали оператор сайтида танишиш мумкин.

ЎҚИНГ: «MEGAbaytlar +25%» акциясининг муддати яна узайтирилди!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.