Бу рекордчи флагман атиги 15 дақиқадаёқ тўлиқ қувватланиб улгуради!

  •   DiMaX
  •  1182
  •  15.04.2020 11:56

Бу рекордчи флагман атиги 15 дақиқадаёқ тўлиқ қувватланиб улгуради!

Xiaomi «Сайёрамиздаги энг қудратли смартфон» дея мақтаган Black Shark 3 геймерофонини ZTE’нинг Nubia компаниясига қарашли Red Magic 5G модели AnTuTu’да тор-мор этган. Lenovo эса Legion смартфони билан уларнинг барчасини яксон этишга сўз берган.

ЎҚИНГ: Black Shark 3 ҳамда Red Magic 5G геймерофонларини яксон этувчи Lenovo Legion илк расмий суратда!

Lenovo куни кеча Legion геймерофонининг рекордчи жиҳатини эълон қилган – у нақ 90 ваттлик тезкор қувватлаш технологиясига эга дунёдаги илк смартфон бўляпти:

Айтиш керакки, бугунгача чиққан смартфонлар орасида тезкор зарядлашнинг максимал қуввати 65 ваттлик бўлиб, у ҳам ҳозирча биттагина моделда мавжуд.

ЎҚИНГ: Oppo Ace 2 намойиш қилинди: кўп томонлама рекордчи флагман!

Шунингдек, ишлаб чиқарувчи ушбу ўйинбоп смартфоннинг яна битта рекордини айтиб мақтанди. Яъни, ушбу тезкор қувватлаш технологияси эвазига Lenovo Legion моделининг 4000 мА/соатлик аккумулятори атиги 15 дақиқада тўлади!

Лекин масаланинг яна битта томони бор, дейишмоқда айрим кузатувчилар. Гарчи юқоридаги постер компаниянинг Weibo тармоғидаги расмий саҳифасида эълон қилинган бўлса-да, бу умумий маълумот бўлиши мумкин. Яъни, унинг тезкор қувватлаш технологияси исталган бир 4000 мА/соатлик батареяни 15 дақиқада тўлдира олиши назарда тутилаётган бўлиши эҳтимоли мавжуд. Legion моделининг ўйинбоп смартфон эканини ҳисобга олсак, унинг батареяси янада сиғимдор бўлиши керак.

Нима бўлганда ҳам, Lenovo расман эълон қилишича, Legion’нинг фақат энг қиммат бирор модификациясида эмас, балки барча вариантларида 90 ваттлик тезкор зарядлаш технологияси мавжуд. Афсуски, унинг тақдимот куни борасида бирор янгилик йўқ.

ЎҚИНГ: Энг зўр флагманларда энг кераксиз ва ҳатто зарарли бир функция бор!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.