Бу смартфонсоз Xiaomi ва Apple'ни ҳам ортда қолдирди

Бу смартфонсоз Xiaomi ва Apple'ни ҳам ортда қолдирди

China Daily нашри CINNO Research тадқиқот компаниясининг Хитой смартфон бозори борасидаги таҳлили натижаларини эълон қилди. Рақамлар янги етакчилардан бирини кўрсатмоқда. Huawei'дан янги ажралиб чиққан Honor компанияси ўз ватанида июль ойида 4 миллион смартфон сотиб, Xiaomi (3,9 миллион) ва Apple'ни (3 миллион) ортда қолдирди.

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (34-ҳафта)

5,6 млн смартфон етказиб берган Oppo етакчиликни сақлаб қолган бўлса, 5,3 млн қурилмаси билан vivo иккинчиликни банд этди. Ҳолбуки, йиллик асосда ортда қолган июль ойи воқеаларга бой бўлмади. Хитойда ой давомида фақат 26 хил янги модель бозорга чиқарилди. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 38,1% лик пасайишдир. Янги смартфонларнинг фақат 11 таси 5G'да ишлайди.

Хитойлик компаниялар iPhone'га рақиб сифатида яқин орада янги смартфонлар чиқаради.

Honor Magic3 • Honor Magic3 Pro

5G ҳақида сўз борар экан, смартфонсозлар чиқарган қарийб 29 миллион дона смартфоннинг 23 миллионга яқини кейинги авлод алоқасини қўллаб-қувватлайди. Смартфон ишлаб чиқариш кўрсаткичи 28,6% га ошган бўлса, 5G бозори 79,6% га ўсди.

Мамлакатдаги 5G'да ишлайдиган қурилмалар сони 400 миллионга яқинлашиб қолди. Бу эса АҚШ ва Европадаги смартфон фойдаланувчилари сонидан кўпроқдир.

ЎҚИНГ: Xiaomi 12: 2022 йилги Xiaomi флагманидан кутаётган 6 жиҳатимиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!