Бу стратегик саргузашт ўйинни 1 майгача олсангиз, бир умр бепул ўйнайсиз! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1916
  •  28.04.2020 14:03

Бу стратегик саргузашт ўйинни 1 майгача олсангиз, бир умр бепул ўйнайсиз! (+видео)

Коронавирус пандемияси туфайли кишилар ўз уйларидан заруратсиз чиқмасликлари учун студиялар турли ўйинларни бепул тарқатишмоқда. Компьютер ўйинлари ва дастурлари онлайн сервиси – Steam ҳам геймерларга навбатдаги ҳадясини тайёрлади.

ЎҚИНГ: 30 апрелгача For the King ўйинини бепул олиб улгуринг! (+видео)

Мазкур сервисда Total War: Shogun 2 – машҳур стратегик франшизанинг иккинчи қисми вақтинча бепул тарқатилмоқда. Ўйиннинг рақамли нусхасини олиш учун Steam аккаунтингиз бўлиши кифоя.

Total War: Shogun 2 ўйинини олиш учун ушбу ҳавола орқали унинг Steam’даги саҳифасига ўтасиз. Фақат 1 майгача улгуришингиз керак – шундан сўнг у яна пулли бўлиб қолади. Бепул нашр ўйин оригиналининг тўлиқ версиясини ўз ичига олган, аммо, афсуски, қўшимчалар унга кирмаган.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп ўйин Google Play’га ҳам чиқди – энди бемалол олиб ўйнанг! (+видео)