Бу вирус пандемия пайтида нақ $25 000 000 ўғирлади!

  •   DiMaX
  •  219
  •  10.08.2020 08:26

Бу вирус пандемия пайтида нақ $25 000 000 ўғирлади!

Коронавирус пандемияси нафақат технологиялар оламига, балки хакерлар фаолиятига ҳам катта таъсир ўтказди. Улар ҳозир икки турга ажралган: биринчи тоифадагилар пандемия ортидан бойиб қолишни ўйлашса, иккинчи турдагилар бундай вазиятдан ғараз мақсадда фойдаланишмаяпти.

ЎҚИНГ: «Ўзавтосаноат» сайтига хакерлар ҳужум қилишди

Ҳозирда кўпчилик масофадан ишлаш режимига ўтганлиги боис, хакерлар ҳам уй компьютерлари ва ноутбукларга ҳужумларни оширишган. McAfee компаниясининг маълум қилишича, кейинги пайтда энг «кучайган» йўналишлардан бири криптожекинг (махфий майнинг) экан.

Бундан ташқари, интернетда товламачи дастурлар сони ҳам ошган ва уларнинг қурбонлари кўп. Жумладан, NetWalker номли товламачи дастур ортида турган хакерлар гуруҳи сўнгги 5 ойнинг ўзидаёқ 25 миллион АҚШ доллари миқдорида бошқаларнинг маблағларини қўлга киритган.

«2020 йилнинг 1 мартидан 27 июлигача NetWalker билан боғлиқ манзиллар бўйича амалга оширилган транзакцияларни кузатиш орқали аниқланган биткоинларнинг умумий миқдори 2795 BTC’га тенг. Мазкур криптовалютанинг амалдаги курси бўйича ҳисоблаганда, фирибгарлар жами 25 миллион долларни ўғирлашган», дейди антивирус дастури жамоаси.

Шу билан бирга, NetWalker муаллифлари тинч ўтиришгани йўқ – улар транзакциянинг бир ондёқ автоматик тарзда амалга ошувини таъминловчи такомиллашган механизм ишлаб чиқишган. McAfee экспертларининг таъкидлашларича, бу ҳолат ўша хакерларнинг юқори даражада профессионал эканликларидан далолатдир.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Ўзбекистондаги киберхавфсизлик таъминланган ташкилотлар

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.