Бу хато. Apple тасодифан триллион доллар турадиган компанияга айланди

  •   Saroy
  •  2195
  •  03.08.2018 10:52

Бу хато. Apple тасодифан триллион доллар турадиган компанияга айланди

iOS’даги “Акция” иловаси маълумотлари бўйича, Apple капитализацияси триллион долларга  етган биринчи компанияга айланди — бу 12 ноли бор сон. Аммо, Independent нашрининг хабар қилишича, аслида компания рекорд, деб аталмиш давонни ҳали босиб ўтгани йўқ, илова хатога йўл қўйган.

Гап шундаки, молиявий ҳисобот эълон қилингандан кейин Apple ўз акцияларининг бир қисмини сотиб олди. Бу, компанияга ҳар бир акцияси нархини 204 доллардан 207 долларгача кўтариш учун керак эди. Энди шундай вазият юзага келдики, компания акцияларининг бир қисми муомаладан олиб қўйилган. Яъни, акцияларнинг умумий миқдори камайган, аммо иловада бу ҳисобга олинмаган. Шу боис, Apple тасодифан триллионли компанияга айланиб қолди.

«Акции» иловаси маълумотларни Yahoo Finance хизматидан олади, ушбу хизмат эса капитализацияни нотўғри ҳисоблай бошлаган. Агар  ассистент Siri’дан сўралса, у ҳам нотўғри натижани кўрсатади.

ЎҚИНГ:Samsung ўз ишини қилди, Apple эса рекорд ўрнатди

Apple триллионли бўлиш учун битта акцияси нархини 207,05 долларгача етказиши керак. Google’нинг маълумотларида айтилишича, акция нархи 205,82, доллар, бозор капитализацияси эса 955,59 млрд долларни ташкил этади.

Ушбу янгиликдан кейин икки соат ўтиб эълон қилинган хабар: Apple ҳақиқатан ҳам капитализациясини триллион долларга етказди

 Apple компанияси бозор капитализацияни триллион долларга етказди — бу 12 ноли бор сон. Бир дона акцияси 207,05 долларга етди. Шундай қилиб,  “Олмачи”лар Amazon компаниясидан ўтди ва триллион долларга баҳоланган илк компанияга айланди. Аммо The Verge нашрининг маълум қилишича, асло бундай эмас, яъни  Apple  дунё бўйича биринчи трилионер компания эмас.

Аслини олганда, биринчи триллион долларга баҳоланган компания 2007 йилда пайдо бўлган эди — бу Хитойнинг PetroChina нефтгаз корпорацияси эди. Ушбу тузилма триллионлик чизиқни қисқа вақтда кесиб ўта олганди.

Аввалроқ,  «Акции» иловаси Apple капитализациясини нотўғри ҳисоблай бошлади, чунки йўқотилган акцияларни ҳисобга олмаганди. Шу боис қандайдир вақт ичида ҳаммасини хато ҳисоблай бошлаган ва компаниянинг нархини триллион доллар, деб эълон қилганди. Ана энди ҳақиқатан ҳам рекорд ўрнатилди.

ЎҚИНГ:Apple ва Samsung телефонлари 24 ойлик кредитга!