Бу янги флагман барчани «чангида қолдирди»! (AnTuTu рейтинги, 2020 йил октябрь)

  •   DiMaX
  •  1201
  •  04.11.2020 13:39

Бу янги флагман барчани «чангида қолдирди»! (AnTuTu рейтинги, 2020 йил октябрь)

Боягина биз энг зўр iPhone ва iPad’лар бўйича Antutu сервиси тақдим этган рейтингни эълон қилган эдик. Мазкур бенчмарк, шунингдек, октябрдаги текширувларга кўра энг кучли Android-смартфонлар рўйхатини ҳам маълум қилган.

ЎҚИНГ: Бенчмаркда бу янги смартфон Xiaomi’нинг энг зўр суперфлагманини ҳам тор-мор этди!

Октябрь ойининг охирларида янги Huawei Mate 40 смартфони тақдим этилган, шунингдек, янада илғор фотофлагманлар – Mate 40 Pro ҳамда Mate Pro+ ҳам намойиш қилинган эди. JD майдончаси орқали бу смартфонлар 11 сония ичидаёқ сотиб тугатилган ва Huawei шунинг шарафига дронлар ёрдамида шоу уюштирган.

Хулласи калом, хитойликлар томонидан октябрь ойида AnTuTu бенчмаркида текшириб кўрилган энг зўр смартфон шу Huawei Mate 40 Pro бўлиб чиқди. Kirin 9000 процессорли ушбу флагман унда 685 339 баллик натижа кўрсатди.

Кўриб турганингиздек, кучли учликка Qualcomm Snapdragon 865 процессорли iQOO 5 Pro ҳамда iQOO 5 геймерофонлари кирган. Vivo компанияси 17 август куни ўзининг ўйинбоп бренди остида тақдим этилган ушбу моделлар билан ўтган ойда AnTuTu рейтингини остин-устун қилиб юборган эди.

Кучлилар рейтингида кейинги поғоналарни тегишлича Vivo X50 Pro Plus, Redmi K30S, Xiaomi Mi 10 Ultra (Mi 10 Extreme Commemorative Edition), ROG Phone 3, Black Shark 3S ҳамда OPPO Find X2 Pro флагманлари банд этган.

Яқин орада бу рейтингга ўзгариш кириши ҳам мумкин, чунки...

ЎҚИНГ: AnTuTu’да рекордчисини Samsung кейинги ҳафтадаёқ намойиш қилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!