Бу йил Apple чиқарадиган 15 хил янги девайс билан танишамиз!

  •   DiMaX
  •  1349
  •  21.04.2020 15:17

Бу йил Apple чиқарадиган 15 хил янги девайс билан танишамиз!

Apple корпорацияси яқинда iPhone SE 2020 (iPhone SE 2 ёки iPhone 9) смартфонини тақдим этди. Энди эса у навбатдаги – iPhone 12 туркумидаги флагманларини кузда намойиш этиши керак.

ЎҚИНГ: iPhone 12 Pro Max дизайни билан рендерларда танишамиз

@L0vetodream никли инсайдер эса Apple компанияси 2020 йили чиқарадиган гаджетлар рўйхатини тақдим этди. Унга кўра, купертиноликлар бу йил 15 дан ортиқ номда янги маҳсулот чиқаришни режалаштиришган. Улар орасида экранига Touch ID сканери ўрнатилган iPad Air 4 ҳамда компаниянинг ўз ўйин контроллери ҳам бор.

Демак, бу йилнинг сўнгигача Apple қуйидаги қурилмаларни тақдим қилади:

  1. AirPods 3 (AirPods Lite)
  2. Apple TV 6
  3. AirTag Bluetooth-маёқчаси
  4. iMac 2020
  5. 12 дюймлик MacBook (ARM чипли)
  6. AirPods X
  7. AirPower
  8. HomePod Lite
  9. iPad Air 4
  10. iPad 2020 (A12 Bionic чипли)
  11. Ўйин контроллери
  12. iPhone 12 Lite (5,4 дюймлик)
  13. iPhone 12 (6,1 дюймлик)
  14. iPhone 12 Pro (6,1 дюймлик)
  15. iPhone 12 Pro Max (6,7 дюймлик)

Таъкидлаб ўтиш керакки, @L0vetodream камдан-кам ҳолларда Apple режалари ҳақида маълумот улашади, аммо уларнинг аксарияти тўғри бўлиб чиқади. Бироқ у мазкур девайсларнинг бошқа хусусиятлари, нархлари ва намойиш вақтлари ҳақида бирор фикр билдирмаган.

ЎҚИНГ: Ишонмайсиз, лекин бу iPhone’нинг яп-янгисини атиги 25 доллардан сотишяпти!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!