Бу йил чиқадиган iPhone SE Plus: дизайни, хусусиятлари ва нархи

  •   DiMaX
  •  2139
  •  26.01.2021 12:57

Бу йил чиқадиган iPhone SE Plus: дизайни, хусусиятлари ва нархи

Apple корпорацияси 2021 йилда чиқариши кутилаётган смартфонлар орасида iPhone SE 3 ҳам бор ва уни энг идеал ҳамёнбоп айфон бўлади, дейишмоқда. Шу билан бирга, бултурги iPhone SE 2020 моделининг Plus-версияси ҳам чиқишини кўплаб инсайдерлар айтишган.

ЎҚИНГ: Apple бош акционери ҳам, ниҳоят, Samsung тугмачали телефонини ташлаб iPhone олди, лекин...

iPhone SE Plus смартфонининг асосий хусусиятлар ҳақида aaple_lab никли инсайдер маълумот тарқатли. Унга кўра, мазкур смартфоннинг ташқи кўриниши iPhone XR дизайнида бўлиб, 6.1 дюймлик IPS-дисплей билан тақдим этилади.

Гарчи экрани тепасида ҳам кемтик бўлса-да, iPhone SE Plus моделида Face ID қўлланмайди. Унинг ўрнига корпуснинг ён қиррасида Touch ID датчиги бўлади.

Инсайдернинг сўзларига қараганда, iPhone SE Plus моделининг «электрон юраги» сифатида Apple A14 ёки A13 процессори танланиши мумкин. Унинг асосий камераси 13, олд камераси эса 7 мегапикселлик якка датчиклардан иборат.

Смартфоннинг корпусини IP67 стандартига кўра сувдан ҳимоялашмоқда. Apple уни уч хил рангда, 499 АҚШ долларидан (Европада эса – 589 евродан) сотмоқчи.

ЎҚИНГ: Энг тез ва энг секин арзонлашувчи смартфонлар: қайсиларининг нархи икки карра тез пасаяди?