Бу йил чиқаётган Apple Watch Series 7 хусусиятлари

  •   DiMaX
  •  272
  •  15.06.2021 10:58

Бу йил чиқаётган Apple Watch Series 7 хусусиятлари

Яқинда биз Apple Watch 6 (ёки Apple Watch Series 6) смарт-соатининг ўз таннархидан неча баравар қимматга сотилаётгани ҳақида хабар чиқарган эдик. Энди эса Bloomberg нашри журналисти Марк Гурман купертиноликларнинг кейинги авлод ақлли соати тўғрисида маълумотларни эълон қилди.

ЎҚИНГ: 2020 йилги икки хил Apple Watch ҳам 100 долларгача арзонлашиб сотувга чиқди

Унга кўра, Apple Watch Series 7 модели шу 2021 йилдаёқ тақдим қилинади ва бир қатор янги технологияларни ўзида жамлайди. Смартвотч янада тезкор процессор ва янгича экранга эга бўлиб, унда симсиз боғланиш сифати ҳам оширилади. Шу билан бирга, унинг корпуси ўз «аждод»лариникига нисбатан қалинроқ бўлиши мумкин.

Еттинчи авлод Apple ақлли соати UWB, яъни ультра кенг полосали алоқани қўллаб-қувватлайди. Смартфон ёрдамида мазкур аксессуарни излаш айни шу канал орқали амалга оширилиши мумкин. Айтиш керакки, компания яқинда намойиш этган гео-брелок – AirTag трекери ҳам UWB орқали ишлайди.

Apple Watch Series 7 тана ҳароратини ҳамда қондаги шакар миқдорини аниқловчи датчикларга ҳам эга бўлиши ҳақида миш-мишлар юради. Лекин, Марк Гурманнинг сўзларига кўра, булардан биринчисини 2022 йилдаги смарт-соатлардагина кўришимиз мумкин. Қондаги шакар миқдорини ўлчайдиган сенсорларни жорий этиш учун эса бир неча йиллар керак бўлади.

ЎҚИНГ: Meizu Watch чиқди: флагман Snapdragon чипи, eSIM ва NFC (+видео)!