Бу йилги энг арзон iPhone тақдимотдан аввал Geekbench’да кучини кўрсатди

  •   DiMaX
  •  1861
  •  04.09.2019 12:05

Бу йилги энг арзон iPhone тақдимотдан аввал Geekbench’да кучини кўрсатди

Geekbench сервисининг маълумотлар базасида Apple корпорацияси тақдимотга тайёрлаётган смартфон текшириб кўрилганилиги ҳақида қайд пайдо бўлди. Бенчмаркда у iPhone12,1 номи остида имтиҳон топширган.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Apple янги айфонларнинг намойиш кунини айтди!

Афтидан, бу ерда ўтган йили намойиш этилган iPhone XR (сотиб олиш) русумли – нисбатан ҳамёнбоп смартфоннинг давомчиси, яъни iPhone XR 2019 (ёки iPhone XR 2) ҳақида гап кетяпти.

Geekbench маълумотларига кўра, Apple A13 процессорига ва 4 гигабайтлик тезкор хотирага эга ушбу айфон iOS 13.1 операцион тизими бошқаруви остида ишлайди. Айтиб ўтиш керакки, iPhone XR атиги 3 ГБлик «оперативка»га эга. Янги смартфон процессорининг такт частотаси 2,66 гигагерцга етган (бултурги A12 чипсетида бу кўрсаткич 2,49 ГГц эди).

Якка ядроли синовда бу айфон 5415 балл олган, бу эса бултурги A12 кўрсаткичидан 13 фоизга юқори. Барча ядролари иштирокидаги имтиҳонда эса янги iPhone ўтган йилги A12 даражасида – 11 394 очко тўплай олган.

Дарвоқе, Terashop.uz интернет-дўконимизда 5 650 000 сўмдан бошланувчи нархларда турли русумлардаги iPhone’ларни харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Одамлар янги iPhone олишни исташмаяпти

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!