Бу йилги Galaxy А34 ва Galaxy А54 бестселлер бўлмайдими?

Бу йилги Galaxy А34 ва Galaxy А54 бестселлер бўлмайдими?

Samsung мухлислари анчадан бери Galaxy А34 ва Galaxy А54 смартфонларини кутишмоқда. Миш-мишларга кўра, бўлажак қурилмалар бир қанча янги ва яхшиланган техник хусусиятларга эга бўлишади, лекин шу билан бирга уларнинг нархи ҳам ошиши мумкин.

Snoopy Tech тахаллуси билан танилган инсайдер берган маълумотларга кўра, Европа бозорида Galaxy А34 ва Galaxy А54 смартфонлари қуйидагича нархда сотувга чиқарилиши мумкин:

  • Galaxy А34 5G (6GB/128GB): €399
  • Galaxy А34 5G (8GB/256GB): €479
  • Galaxy А54 5G (8GB/128GB): €499
  • Galaxy А54 5G (8GB/256GB): €549

Таъкидлаш жоизки, бу ўтган йилги 6/128 GB хотирали Galaxy А33 (370 евро) ва Galaxy А53 (450 евро) дан бироз қимматроқ. Маълум бўлишича, ушбу нархлар Европа учун энг паст бўлиши мумкин бўлган нархлар ҳисобланади, яъни бундан қимматини кутсангиз кутинг-у, арзонини эмас.

Нархлар ошиши, эҳтимол, бюджет смартфонлар олами – Ҳиндистон учун ҳам амал қилади. Twitter'да яна бир маълумотчи томонидан улашилган хабарга кўра, Galaxy А34 модели 30 минг рупиядан, Galaxy А54 эса 40 минг рупиядан бироз кам бўлиши айтилмоқда. Таққослаш учун, ўтган йили А53 ва А33 Ҳиндистонда 35 000 ва 26 000 рупияда сотувга чиқарилган эди (6/128 GB).

Узунқулоқ хабарларга кўра, Galaxy А34 ва Galaxy А54 келаётган 15 март ёки 16 март санасида тақдим қилиниши кутилмоқда. Ушбу кунлар келишига ҳам саноқли кунлар қолди. Бироқ, биз ҳали Samsung'дан ҳеч қандай расмий тизер ёки таклифномалар олмадик.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!