Бу йилги Samsung Galaxy Z букламафонлари кутилганидан эртароқ чиқарилади

Бу йилги Samsung Galaxy Z букламафонлари кутилганидан эртароқ чиқарилади

Samsung ўзининг янги авлод Galaxy Z букламафонларини кутилганидан анча эртароқ чиқариши хабар қилинмоқда – Galaxy Z Fold 5 ва Galaxy Z Flip 5 июл ойида тақдим қилиниши мумкин.

Маълум бўлишича, Samsung июл ойининг охирги ҳафтасига Унпаcкед тақдимотини ўтказишни режалаштирмоқда. Бу компаниянинг ҳар йили ўтказиладиган иккинчи энг катта тадбири бўлиб, унда Galaxy Z букламафонлари ва бошқа янги маҳсулотлар тақдим қилади.

Жанубий Корея компанияси одатда ўзининг йилдаги иккинчи энг катта тадбирини август ойида ўтказар эди. Бироқ, букламафонлар бозори кундан-кунга "қизиб" бораётганлиги, ҳатто Google ҳам ўзининг Pixel Fold букланадиган смартфонини тез орада тақдим қилишни режалаштираётганлигини ҳисобга олган ҳолда Samsung'нинг бу йилги ёзги тақдимоти эртароқ ўтказилаётганлигини табиий дейишимиз мумкин ёхуд бу билан компания ўз харидорларини йўқотмаслик учун озгина бўлса ҳам вақтдан ютади.

Galaxy Z Fold 5 ва Galaxy Z Flip 5 тақдимотда ёлғиз бўлишмайди ва улар билан бирга Galaxy Таb S9 планшетлари серияси, Galaxy Watch 6 соатлари ва балки, янги қулоқчинлар ҳам намойиш қилиниши мумкин.

Samsung одатда ўзининг янги маҳсулотларини ҳафта ўртасида тақдим қилади. Шундай экан, эҳтимол янги букламафонлар 25-27 кунлар оралиғида тақдим қилиниши мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!