Бу йилги учта iPhone битта видеода: улар бошқача номланар экан!

  •   DiMaX
  •  2388
  •  04.08.2018 17:53

Бу йилги учта iPhone битта видеода: улар бошқача номланар экан!

Купертинолик гигантнинг жорий йил сентябрида тақдим этадиган смартфонлари ҳақида турли маълумотлар тарқалмоқда. Янги видео эса уларнинг ташқи кўриниши ҳақида тасаввур ҳосил қилишга ёрдам беради.

ЎҚИНГ: Тармоқларда iPhone X Plus ва iPhone 9’нинг илк “жонли” суратлари пайдо бўлди

Аниқроғи, видеолавҳада бу смартфонларнинг ўзи эмас, балки макетлари акс эттирилган. Аммо, манбанинг таъкидлашича, улар Apple’нинг 2018 йилда намойиш этадиган айфонларининг аслидек қилиб ишланган.

Мана, бирга томоша қиламиз:

Лекин мазкур видеода смартфонлар макетларидан ҳам қизиқроғи – уларнинг номланишидир. Агар шу манбадаги маълумот тўғри бўлиб чиқса, у ҳолда сентябрда iPhone Xs, iPhone Xs Plus ҳамда iPhone (2018) русумли айфонларни кўрамиз. Булардан биринчиси ўтган йилги iPhone X моделининг янгиланган версияси бўлса, иккинчиси – унинг катталаштирилган талқини. Учинчиси эса IPS-экранли айфон бўлади.

Табиийки, Apple’нинг ўзи янги смартфонлари борасида бирор расмий маълумот бермаяпти. Бу борадаги янгиликларни биринчилар қаторида кузатиб бориш учун биздан узоқлашманг.

ЎҚИНГ: 2018 йилги iPhone’лар суратларда солиштириб кўрилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!