Бугун бутун дунёда интернет ўчиши кутилмоқда

  •   Saroy
  •  1985
  •  11.10.2018 16:55

Бугун бутун дунёда интернет ўчиши кутилмоқда

Домен номлари устидан  назорат олиб борувчи   ICANN ташкилоти бугун анчадан буён режалаштириб юрган криптографик калитни алмаштиришни амалга оширади.  Натижада бугун, яъни 11 октябр куни бутун дунёда интернетнинг кенг кўламдаги узилиши рўй бериши керак.

Дарвоқе, бу ерда экспертларнинг фикрлари бир-бирига тўғри келмаяпти: бирлари муаммо жуда жиддий бўлиши керак деб ҳисобласа, бошқалари фойдаланувчилар озгина қийинчиликга дуч келади демоқдалар. Тармоққа чиқишда ҳам муаммо келиб чиқиши мумкин. Нима бўлган ҳам, агар ишламаётган сайтга дуч келсангиз ёки юклаш жараёни жуда узоқ кечса, билингки, бу вақтинчалик.

ЎҚИНГ:Интернет-каналлар нархлари бир ойда иккинчи марта пасайтирилмоқда – энди интернет арзонлашадими?

Умуман олганда, қўрқишга сабаб йўқ: гарчи калит алмаштириш тадбири бир бор бошқа муддатга қолдирилган бўлса-да (даставвал бу сана 11 сентябр қилиб белгиланган эди), асосий фойдаланувчилар  учун у глобал тармоқларда  сезилмайди. Тармоқлар учун янги калит жорий қилиш тадбири эса, хавфсизликни яна ҳам юқори даражада таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

ЎҚИНГ:“Ўзбектелеком”нинг интернет-хизматлари тарифлари арзонлашди

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.