Бугун тақдим этилаётган Redmi смартфони билан ёнғоқ чақиб, уни тепкилаб ва устига ўтириб кўрсатишди! («жонли» видеолар)

  •   DiMaX
  •  4390
  •  10.01.2019 11:57

Бугун тақдим этилаётган Redmi смартфони билан ёнғоқ чақиб, уни тепкилаб ва устига ўтириб кўрсатишди! («жонли» видеолар)

Xiaomi компанияси алоҳида бренд қилиб ажратилган Redmi смартфонларидан биринчисини бугун тақдим этаётгани ҳақида ёзганмиз. Компания мустаҳкамлигини таъкидлаш учун уни йигитларга ҳамда баланд пошнали туфли кийган қизга тепкилатиб кўрсатган.

ЎҚИНГ: Xiaomi ҳали тақдим этилмаган Redmi X’нинг «жонли» суратларини тарқатди!

Хулласи калом, «хитойча Apple» Redmi Note 7 ёки Redmi X деб номланувчи бу телефоннинг корпуси чидамли эканини мақтаб чарчамаяпти. Компания ушбу туркумдаги навбатдаги иккита роликни эълон қилди.

Улардан биринчисида смартфонни креслога ташлаб, дўмбоқ йигит унинг устига бир неча бор сакраб ўтириб кўрсатади:

Кўриб турганингиздек, бу гал ҳам Redmi X аёвсиз синовларга дучор этилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi 7 ҳамёнбоп смартфони «жонли» суратлари билан TENAA’га чиқди

Тўртинчи видеороликда эса Redmi Note 7 мустаҳкамлигини бундан ҳам баттар усулларда кўрсатишган. Смартфон экрани билан ёнғоқ чақишади, уни ўқлов билан уриб кўрсатишади...

Гувоҳи бўлаётганингиздек, смартфон бу гал ҳам шикастланмаган. Афтидан, юқори даражада мустаҳкамлик Redmi брендининг ушбу моделида асосий хусусиятлардан бири бўлади.

Унинг қолган жиҳатлари ҳам бугун – тақдимотда маълум қилинади, улардан биринчилар қаторида бохабар бўлиш учун биздан узоқлашманг!

ЎҚИНГ: 809 000 сўмдан бошланувчи Xiaomi смартфонлари нархлари (2019 йил 11 январь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!