Бугун халқаро ахборот ҳимояси куни

Бугун халқаро ахборот ҳимояси куни

1988 йилда АҚШ компьютер жиҳозлари Уюшмаси 30 ноябрни халқаро ахборот ҳимояси куни (Computer Security Day) деб эълон қилган.

Бу кунни эълон қилишдан мақсад барча компьютер фойдаланувчиларига ахборотни муҳофаза қилиш чорасини кўриш, шунингдек ахборот технологиялари қурилмалари ишлаб чиқарувчиларга хавфсизлик масалаларини эслатиб туришдир.

1988 йилда компьютерларда “чувалчанг” (червь) номли вирус эпидемияси авж олган. Шундан сўнг мутахассислар ахборот хавфсизлигини таъминлаш устида жиддий бош қотира бошлаган. Шу кундан бошлаб компьютер жиҳозлари Уюшмаси ахборот муҳофазаси йўлида конференция ва фойдали тадбирлар ташкиллаштириб келади.

Бу тадбирларда вируслар етказган зарар миқдори ҳам айтиб ўтилади. Масалан, 2000 йилда тарқаган “I loveyou” вируси Шимолий Американинг ўзига бир миллиард доллар зарар келтирган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!