Бугунги тадбирда Google нималарни тақдим этади?

Бугунги тадбирда Google нималарни тақдим этади?

Google компанияси Pixel серияси смартфонларини бир неча йилдан бери тақдим этиб келмоқда. Ўтган йили компания Snapdragon 765G чипига эга бўлган ўрта тоифадафи Pixel 5 смартфонини тақдим этган эди. Бу йил эса компания Pixel сериясига флагман даражасини қайтарди. Шунга яраша, янги қурилмаларнинг нархи ҳам флагман смартфонлари каби қиммат бўлади. 

ЎҚИНГ: Google Pixel 6 GeekBench'да тест топширди 

Хўш, 19 октябрдаги тадбирда нималар тақдим этилади? 

Tensor чипи 

Google компанияси ўзининг янги Tensor чипини ишлаб чиқди. Pixel 6 ҳамда 6 Pro смартфонлари айнан учбу чипда ишлайди. Чипнинг унумдорлиги Apple A14 Bionic ҳамда Snapdragon 888 чиплари билан бир хил бўлади. 

Google ушбу Tensor чипини Samsung компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқди. GeekBench'даги натижалар эса унчалик ҳайратланарли эмас.

Чип 1,8 гигагертсли 4 та ядро, 2,25 гигагертсли 2 та ядро ва 2,8 гигагертсли 2 ядрода ишлайди. Ушбу 8 та ядронинг тўртаси -  Cortex-A55, иккитаси - Cortex-A76, охирги иккитаси эса Cortex-X1'дан иборат. Cортех-Х1 - кучли ядро ҳисобланади. У кўп энергияни талаб қилади, шунинг учун, аккумулятор қувватини ушбу ядро кўп сарфлаши мумкин. 

Tensor чипи 2021 йилнинг флагман чипларидан бири бўлади. У икки янги смартфоннинг унумдорлигини 80% га яхшилайди. Шунингдек, унда Titan M2 хавфсизлик чипи бўлиб, турли хил ҳужумлардан смартфонни ҳимоя қилади. 

Google Pixel 6 ҳамда 6 Pro 

Google Pixel 6 ва Pixel 6 Pro'нинг тақдим этилиши тадбирнинг марказий қисми бўлади. Уларнинг дисплей, аккумулятор сиғими ҳамда камералари турлича бўлади. 

Pixel 6 смартфони 6,4 дюймли 1080х2340 резолюциядаги дисплейга эга бўлиб, у 90Hz экран янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди. Pixel 6 Pro эса 1440х3120 резолюциядаги LTPO AMOLED дисплейи билан жиҳозланган бўлиб, ушбу дисплей 120Hz адаптив экран янгиланиш частотасига эга.

Pixel 6 қурилмасида 4,600 мАс сиғимли аккумулятор бўлади, Pro модель эса 5,000 мАс сиғимли аккумуляторг эга бўлади. 

Камера ҳақида гапирадиган бўлсак, икки смартфон 50 мегапикселли Samsung'нинг GN1 сенсорига эга. Улар, шунингдек, 12МП ультракенг камера билан ҳам жиҳозланади. Pro модель эса 48МП телефото камерага эга бўлиб, ушбу камера 4х оптик зумни қўллаб-қувватлайди. Афсуски, Pixel 6 қурилмасида ҳеч қандай телефото камера бўлмайди. 

Янги Пихел смарфонларидаги 50 мегапикселли асосий камера Pixel 5'даги асосий сенсорга қараганда 150% кўпроқ ёруғликни қабул қилади. 

Pixel 6 жуфтлигидаги селфи камера 94 градуслик кўриш майдонига эга бўлиб, кадрга кўпроқ одамни сиғдира олади.

Портрет режимидада турли хил хиралаштириш эффектларидан фойдаланиш ва олинган расмлардаги юзларга махсус илова орқали сунъий ёруғлик қўшиш мумкин бўлади. Magic Eraser орқали орқафондаги объект ва одамларни олиб ташлаш мумкин. 

Иккала смартфон 30 ватт қувватлаш технологиясига эга. Симсиз зарядлашда эса Pixel 6 қурилмаси 21 ватт, Pro модели эса 23 ваттда қувват олади. Шунингдек, улар Gorilla Glass Victus шишаси ҳамда IP68 стандартига эга. 

Маълумотларга кўра, Pixel 6 - 599 доллар, Pixel 6 Pro эса 898 доллар нархда сотувга чиқади. 

Google Pixel Stand 

Янги Google Pixel Stand 39% қайта ишланган материаллардан тайёрланган. У иккита Qi зарядловчи рулонига эга - бири смартфон учун, иккинчиси тақиладиган қурилмалар учун. Pixel Stand мосламаси Pixel 6'га 21 ватт, Pixel 6 Pro'га эса 23 ваттда қувват беради. Унда ички совутиш парраги бор. Миш-мишларга кўра, қурилманинг нарх 79 долларни ташкил қилади.

Google Pixel Fold/Pixel Watch 

Google букланадиган смартфон устида иш олиб бораётгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Унга кўра, ушбу янги букламафоннинг номи Pixel Fold бўлиб, 2021 йилнинг 4-чорагида тақдим этилиши айтилган эди. 

Бу ҳозирча тахмин холос, лекин ушбу Pixel Fold букламафони ҳақиқатдан ҳам мавжуд. Шунингдек, Google компанияси Pixel Watch номли смарт соат устида ҳам иш олиб бормоқда, бироқ ушбу тадбирда смарт соатнинг дақдим этилиши номаълум. 

ЎҚИНГ: Google Pixel 6 смартфонининг тақдим этилиш санаси ҳамда нархи аниқ бўлиди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.