Бугуннинг энг фойдали смартфони номи эълон қилинди

Бугуннинг энг фойдали смартфони номи эълон қилинди

Дунёнинг энг машхур бенчмаркларидан бири AnTuTu 2015 йилнинг учинчи квартали натижаларига кўра, энг фойдали смартфонлар рейтингини эълон қилди. Ярим йиллик карвонбошиликдан сўнг Samsung рейтинг етакчилигини янги “ўйинчи”га топширишга “мажбур бўлди”. Янги “қаҳрамон” Хитойнинг смартфон ишлаб чиқарувчи Meizu компаниясидир.

Мазкур компанияга етакчиликни Meizu Pro 5 (сайтимиз орқали тавсифи берилган) флагмани “олиб берди”. Яъни мазкур смартфон 76 852 балл йиққан.

Кейинги ўринларни Samsung брендининг Galaxy Note 5 (72 156 балл) ва S6 edge+(70 548 балл) банд этган.

Тўртинчи ва бешинчи ўринларни ҳам мазкур компаниянинг Exynos 7420 процессорли Galaxy S6 ва S6 edge смартфонлари эгаллаган.

Хитойнинг Le 1 Pro «суперфон»и олтинчи поғонада, ундан кейин эса Le1 Max смартфони.

Саккизинчи поғонада Sony Xperia Z5 (сайтимиз орқали тавсиф берилган) смартфони.

Тўққизинчи ўринда Xiaomi Mi Note Pro, ўнинчи поғонда эса OnePlus 2 смартфони бормоқда.

Қизиғи шундаки, рейтингдаги дастлабки 5 етакчи кореяликларнинг Samsung процессорларида ишлайди, олтинчидан то ўнинчи ўрингача бўлган смартфонларга америкаликларнинг Snapdragon 810 процессори ўрнатилган. Ўтган йили ўнликка кирган смартфонларнинг баъзилари ҳатто рейтингда ҳам қайд этилмаган.

Шу ўринда яна бир гап: рейтингда яхши балл йиққан аксар смартфонлар махсус тестлар натижаларига кўра баҳоланган. Вақт ўтиши ва фойдаланувчилар хулосаси ҳам рейтингда маълум ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.