Бугуннинг тарихи: 13 февраль – Бутунжаҳон радио куни

  •   DiMaX
  •  1382
  •  13.02.2019 11:57

Бугуннинг тарихи: 13 февраль – Бутунжаҳон радио куни

Ҳар йили 13 февраль санасида дунё бўйлаб Бутунжаҳон радио куни нишонланади. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида эълон қилинган мақола шу санага бағишланган.

ЎҚИНГ: 6 ноябрь – FM радио кашф этилган сана

Фан-техника ривожланиб, технологик кашфиётлар имконияти янада кенгайиб бораётган ҳозирги даврда радио инсоният кундалик ҳаётининг бир қисмига айланган. Радио тингловчини янгиликларидан хабардор қилиш, керакли маълумотларни етказиш орқали дунёнинг кўп сонли аҳолисини бир доира атрофида бирлаштиради.

Энг арзон ва оммабоп алоқа-ахборот воситаси сифатида радио жамиятнинг барча қатлам вакиллари учун таълим даражаси, ирқи, ёши, моддий аҳволидан қатъи назар уларга жамоатчилик муҳокамаларида иштирок этиш имконини беради.

Бундан 80 йил аввал кашф этилган радио алоқа воситаси йиллар давомида янада такомиллашиб борди. Турли оммавий ахборот воситалари таъсири остида ушбу алоқа-ахборот воситаси негизида алоқа-ахборот воситаларининг янги авлодлари компьютер, мобиль алоқа воситаси, планшетлар пайдо бўлди.

Радионинг инсоният ҳаётидаги аҳамиятини инобатга олган ҳолда, 1946 йил 13 февраль – «БМТ радиоси» ташкил этилган кун муносабати билан 2011 йил ЮНЕСКО Бош конференцияси томонидан 13 февраль – Бутунжаҳон радио куни, деб эълон қилинди.

Муҳим ахборот воситаси сифатида радио бугунги кунда нафақат ахборот тарқатиш, балки маънавий-маърифий, кўнгилочар, омма фикрини шакллантириш каби вазифаларни бажариб келмоқда.

Кун янгиликларини ёритишда оммавий ахборот воситалари орасида радиони аҳамиятини эътироф этиш, жамият ҳаётида радио мавқеини ошириш ҳамда маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида йил тақвими саҳифаларида ушбу кун алоҳида тарихий сана сифатида белгиланган.

Ҳар йили Бутунжаҳон радио куни муносабати билан дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатида 500 га яқин тадбир ташкил этилади. Бу эса ўз навбатида ушбу кунни халқаро миқёсда кенг нишонланадиган саналар қаторидан жой олишга замин яратмоқда.

ЎҚИНГ: Android-смартфон учун аудиоплеер танлаймиз

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!