Бугуноқ тақдим этиладиган Xiaomi Redmi Y2 нархи ва жиҳатлари билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  3886
  •  07.06.2018 12:51

Бугуноқ тақдим этиладиган Xiaomi Redmi Y2 нархи ва жиҳатлари билан танишинг!

Xiaomi компанияси яқинда Redmi S2 русумли девайсини тақдим этган эди. Бу – асосан селфи ишқибозларига мўлжалланган, қўш камерали, металл корпусли смартфондир.

ЎҚИНГ: "Малика"даги "селфи-киллер" — Redmi S2'ни ўрганамиз

Турли хабарларга кўра, хитойлик смартфонсоз бугун – 7 июндаёқ унинг модернизация қилинган талқини – Xiaomi Redmi Y2 моделини тақдим этади. У ривожланаётган Ҳиндистон бозорига мўлжалланган бўлиб, фақат Amazon India платформаси орқали сотилади.

Ўтган йилнинг ноябрида тақдим этилган Xiaomi Redmi Y1 селфифонининг 16 мегапикселли олд камераси «сунъий идрок» тизимига ва ёруғлик-диодли фоточақноққа эга. Унинг издоши – Redmi Y2 ҳам шундай камера ва бироз кучайтирилган жиҳатларга эга бўлиши айтилаётир.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг селфисеварларга совғаси – Redmi Y1 ва Redmi Y1 Lite тақдим этилди

Хулласи калом, инсайдерлар берган маълумотларга кўра, Xiaomi Redmi Y2 смартфони қуйидагича техник хусусиятларга эга:

  • Дисплей: 5,99 дюймли, HD+ форматли, 2,5D ҳимоя шишали, томонлари 18:9 нисбатли;
  • Процессор: Qualcomm Snapdragon 625, такт частотаси 2,0 гигагерц;
  • Хотира: 3/32 ёки 4/64 ГБ; яна 256 ГБгача ҳажмли microSD уячаси бор;
  • Асосий камера: 12 + 5 МП, ёруғлик-диодли чақноқ;
  • Олд камера: 16 МП, ёруғлик-диодли чақноқ, «сунъий онг» асосидаги AI портрет ҳамда AI beauty конфигурацияли;
  • Операцион тизим: Android 8.1 Oreo базасидаги MIUI 10 прошивкаси;
  • Аккумулятор: 3080 мА/соатлик Li-Ion;
  • Бармоқ изи сканери: орқа панелда.

Xiaomi Redmi Y2 смартфони уч хил – пушти тилларанг, тилларанг ва кумушранг корпусларда тақдим этилади. Унинг 3 гигабайт тезкор хотирали талқини 999 юанга баҳоланиши тахмин қилинаётир, бу тахминан 156 АҚШ долларига тенг келади. Смартфоннинг 4 гигабайтлик хотирага эга версияси эса 1299 юань (тахминан 203 доллар) бўлиши мумкин.

Ушбу смартфон билан деярли бир хил бўлган Xiaomi Redmi S2 модели эса, яқиндагина расман тақдим этилган бўлса-да, аллақачон Ўзбекистон бозорларига ҳам етказилган.

ЎҚИНГ: Redmi S2 ва бошқа Xiaomi смартфонлари нархлари (2018 йил 4 июнь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб БЕПУЛ етказиб берилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!