Буклама ва қўш экранли қурилмалар учун Windows 10X чиқиш вақти маълум бўлди

  •   DiMaX
  •  183
  •  28.10.2020 17:57

Буклама ва қўш экранли қурилмалар учун Windows 10X чиқиш вақти маълум бўлди

Lenovo компанияси CES 2020 кўргазмаси очилиши арафасида қайишқоқ экранга эга жаҳонда биринчи ҳақиқий буклама планшетни тақдим этган эди. Компания кейинчалик ThinkPad X1 Fold номли ушбу қурилмасини ҳозирча тақдим этилмаган Windows 10X операцион тизими билан чиқаришни назарда тутган.

ЎҚИНГ: Кокаин можароси: Samsung ва бошқалар атиги 349 долларлик букламафондан нега қўрқяпти?

Microsoft компаниясининг иккита экранли қурилмаларга мўлжалланган Windows 10X операцион тизими 2021 йил баҳорда чиқади. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Зак Боуден ўз Twitter саҳифасида маълум қилди, деб ёзади Kun.uz нашри.

Боуденнинг ёзишича, Windows 10X операцион тизимининг якуний бета-версияси 2020 йил охиригача пайдо бўлади. Унинг аниқлик киритишича, тизимнинг тўлақонли тақдимоти 2021 йил баҳорда бўлиб ўтади.

Softpedia нашри журналистлари эса Microsoft компанияси Windows 10X’ни бир экранли қурилмалар учун чиқаришни устувор вазифа деб белгилагани тўғрисида эслатишмоқда. Уларнинг маълумотига кўра, бир нечта экранли компьютерлар учун мўлжалланган операцион тизим 2022 йилгача чиқарилмайди.

Ёзда компаниянинг иккита дисплейли қурилмаларга мўлжалланган операцион тизими устидаги ишлар тўхтаб қолгани маълум бўлганди. Бунга тизимдаги нуқсонлар ва коронавирус пандемияси сабаб бўлган.

ЎҚИНГ: Windows 10 учун энг зўр 22 та антивирус: мутлақо бепуллари ҳам бор!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!