Букламафонбоп обойларни сифатли форматда юклаб олинг!

Букламафонбоп обойларни сифатли форматда юклаб олинг!

22 февралда Huaweiʼнинг икки экранли янги букламафони – Huawei Mate X тақдим қилинганди. Орадан кўп ўтмай тармоқда смартфоннинг ўзига хос томонлар нисбатига эга обойлари тарқалди.

ЎҚИНГ: iPhone 12 ҳамда Huawei Mate 40 мустаҳкамлигини тасодифан... кир ювиш машинасида синаб кўришди!

Ҳозирда фойдаланувчилар учун тўққиз вариантдаги обойлар мавжуд бўлиб, уларни тўлиқ ҳажмда қуйидаги ҳаволалар орқали юклаб олиш мумкин:

Google Drive;

Google Photo.

Эслатиб ўтамиз, Mate X2 иккита дисплейга эга – корпусининг ташқи қисмида диагоналига 6,45 дюймлик экран ўрнатилган. Унинг томонлари ўзаро 21:9 нисбатда, OLED матрицали, аниқлиги эса 2700х1160 пикселлик. Ички томонида эса диагоналига 8 дюймлик, деярли квадрат шаклдаги (томонлари нисбати 8:7,1) экран қўлланган ва у 2480х2200 пикселлик аниқликда тасвир узатишга қодир.

Huawei Mate X2 стереокарнай, 5G-модемли Kirin 9000 процессор, 4500 мА/соатлик аккумулятор, 50 МПлик датчик ва 100 карралик рақамли зумли асосий камерага эга бўлган.

Huawei ушбу букламафонни ўз юртида тўрт хил – оқ, қора, мовий ва пушти корпусларда 25 февралдан сота бошлайди. Унинг доимий хотираси 256 гигиабайтлик варианти 18 000 юанга баҳоланган, бу эса нақ 2830 АҚШ долларига тўғри келади. Доимий хотираси 512 гигабайтлик Mate X2 учун эса хитойликлар 19 000 юань (2940 доллар) тўлашларига тўғри келади. Букламафоннинг ташқи бозорга чиқарилиши ҳақида ҳозирча бирор маълумот йўқ.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!