Букланувчи ZTE Axon Multy смартфонининг хусусиятлари фош бўлди

  •   DiMaX
  •  1000
  •  10.10.2017 14:23

Букланувчи ZTE Axon Multy смартфонининг хусусиятлари фош бўлди

Хитойнинг ZTE компанияси қўш экранли горизонтал «раскладушка» тайёрлаётганлиги ҳақида ўтган ойнинг бошида маълумотлар пайдо бўлган эди. Орадан сал вақт ўтиб, Axon Multy русумли ушбу қурилманинг суратлари ҳам чиқди. Энди эса мана шу гаджет машҳур Geekbench бенчмаркида ZTE Z999 номи остида синовдан ўтди.

ZTE Axon Multy смартфонининг иккита дисплейи мавжуд бўлиб, букланганида улар битта катта – диагонали 6,8 дюймлик Full HD-экранга айланади.

Қурилманинг «юраги» – Qualcomm компаниясининг 4 ядроли чипи. Бенчмаркдаги бир ядроли тестда 1677 балл, кўп ядроли синовда эса 4130 балл олганига қараганда, бу процессор Snapdragon 821 бўлиши эҳтимоли юқори.Булардан ташқари, қўш дисплейли бу девайсга 4 гигабайт ҳажмли тезкор хотира ҳамда янги – Android 7.1.2 Nougat операцион тизим талқини қўйилган.

Қўшалоқ экранли ZTE Axon Multy бир ҳафтадан сўнг – 17 октябрда, Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган алоҳида тадбирда тақдим этилади. Смартфоннинг тахминий нархи 650 АҚШ долларини ташкил этади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!