Bumblebee кўринишидаги Red Magic смартфони

Bumblebee кўринишидаги Red Magic смартфони

Nubia'нинг Red Magic бренди ўзининг янги Red Magic 7S қаторини тақдим этишга тайёрланмоқда, лекин компания тадбирдан олдин бўлажак смартфонлардан бирининг Трансформерлар нашридаги яна бир варианти чиқарилишини эълон қилди. Таниқли "Трансформерлар" филмдаги асосий қаҳрамон, Optimus Prime, нашридаги Red Magic 7 Pro смартфони бир неча ой аввал тақдим қилинган эди. Бу сафар эса компания Red Magic 7S Pro смартфонини филмдаги Bumblebee қаҳрамонига асосланган вариантини чиқаришини маълум қилди.

Тизер суратлардан кўриш мумкинки, махсус нашрдаги ўйин смартфонини Bumblebee каби сариқ-қора ранглар уйғунлигидаги ноёб кўринишга эга, шу билан бирга, унда ҳам оддий нашрдаги 7S Pro каби орқа панелда шаффоф дизайндаги RGB кулерини мавжуд. Миш-мишларга кўра, Red Magic 7S Pro Bumblebee нашридаги смартфони Snapdragon 8+ Gen 1 чипсети билан 16 GB оператив хотирада, Android 12 га асосланган қобиқда ишлайди. Унинг 4,500 mAh батареяси 120 Вт тезликда зарядланади. Олд томонига 6.8 дюймли, 165Hz янгиланиш тезлигига эга OLED дисплей ўрнатилган. Оптика бўйича эса селфи камера 8MP, орқасидаги учлик камеранинг асосийси 64MP бўлиши кутилмоқда.

Албатта, махсус нашрдаги смартфон ўзига хос ноодатий қутида қўшимча аксессуарлар билан келади.

ЎҚИНГ: LPDDR5Х тезкор хотирага эга бўлган биринчи смартфон тақдим этилади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!