Бунақаси аввал бўлмаган: «Боинг» АҚШ армиясидан «аср буюртмасини» олди

  •   Saroy
  •  913
  •  06.10.2018 10:15

Бунақаси аввал бўлмаган: «Боинг» АҚШ армиясидан «аср буюртмасини» олди

Компания америкалик учувчилар учун машқ самолётларини яратиш бўйича тендер ғолиби бўлди.

Самолёт Boeing T-X деб аталади. Унда америкалик ёш учувчилар ўқув машқларини бажаради, жанговор парвозларнинг сир-асрорларини ўрганади. Янги самолёт аввалги, 1959 йилда яратилган  афсонавий Northrop T-38 Talon  ўрнини эгаллайди.  Ушбу «Талонларда» учувчиларнинг бир нечта авлоди етишиб чиқди: Унда нафақат 75 минг нафар бўлажак ҳарбий учувчилар, балки НАСА астронавтлари ҳам тайёргарликдан ўтишган. T-38 самолётларининг умумий парвоз соати эса 13 миллион соатни ташкил этади.

Энди афсонани музейга жўнатиш вақти келди. Яқин орада янги 351 Boeing T-X АҚШ мудофаа вазирлиги ихтиёрига топширила бошлайди. Бундан ташқари, Boeing корпорацияси  Пентагонга ўқув самолётлари учун ускуналар, 46 та парвоз симуляторлар ҳам тайёрлайди. Буюртманинг жами нархи  9,2 миллиард  долларни ташкил этади. Бу авиация гигантининг буюртмалар бўйича  ягона муваффақияти эмас.  Яқиндагина Boeing АҚШ армияси учун ёқилғи қуйиш самолётларини яратиш бўйича тендерни ҳам ютиб олган эди.

ЎҚИНГ:Мамлакатларнинг ҳарбий самолёт ва вертолётлари сони бўйича Flight International рўйхати тузилди

Boeing T-X Швейиянинг  SAAB компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. У тезлигини соатига 1300 километргача етказа олади, парвоз қиладиган баландлиги  15000 метргача. Самолётни  General Electric  компанияси томонидан яратилган турбовентиляторли F404 двигатели ҳаракатга келтиради. Бундай двигателлар анчадан буён F/A-18 Hornet қирувчи-бомбардимончи самолётларида ишлатилиб келинади.

ЎҚИНГ:Самолётлар ўргимчак толасидан тайёрланади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!