Бунақаси аввал бўлмаган эди: Facebook капитализацияси 123 миллиард долларга тушиб кетди

  •   Saroy
  •  954
  •  27.07.2018 13:06

Бунақаси аввал бўлмаган эди: Facebook капитализацияси 123 миллиард долларга тушиб кетди

Фойдаланувчиларга тегишли маълумотлар билан боғлиқ жанжал оқибати энди ўз сўзини айтмоқда.  Facebook йилнинг иккинчи кварталида рекорд даражада фойда кўргани ҳақидаги ҳисоботини эълон қилди, лекин инвесторларнинг воқеалар ривожидан ҳамон кўнгли тўлмаяпти. Тўғрироғи, уларга компаниянинг ўсиш суръати пасайиб кетаётгани ёқмаяпти.

Акциялар нархи 19.6 фоизга тушиб кетган.  Масалан,  кечагина компания 629.6 миллиард долларга баҳоланган эди, энди унинг нархи 506.2 миллиард долларни ташкил этмоқда. Минус 123.4 миллиард доллар, шунчаки қўл силтаб кетадиган маблағ эмасда. Бу Америка фонд биржаси тарихида рўй берган энг йирик нарх ташлаши бўлди.

ЎҚИНГ:Bloomberg Цукерберг’нинг бойлигини ҳисоблаб чиқди

Facebook’нинг чораклик натижаларини эълон қилиши аввалига яхши хабарлар билан бошланди. Олинган фойда 13.23 миллиард долларни ташкил этган, йиллик ўсиш сурати эса 42 фоизни кўрсатди, тоза даромад  31 фоизлик ўсишни қайд этган бўлиб, жами 5.1 миллиард долларга етди. Кейин эса ёмон хабарлар тарқала бошлади.

ЎҚИНГ:Тошкент шаҳридаги Инҳа университети кириш имтиҳонларини онлайн режимда намойиш этади

Ижтимоий тармоқ аудиториясининг ойлик ўсиши атиги 1.54 фоизга (2.23 миллиардгача) ошган, биринчи чоракликда бу кўрсаткич 3.14 фоизни ташкил этган эди. АҚШ ва Канадада ҳам кўрсаткичлар ўзгармаган, Европада эса “GDPR туфайли” Facebook ҳатто, миллионта фойдаланувчисидан айрилган. Ҳар кунги  аудитория  атиги 1.44 фоизга ўсган.

Facebook Instagram, Messenger ва WhatsApp каби барча хизматларининг аудиториясига янги метрика жорий қилиб вазиятни ўнглашга уринмоқда. Натижа қандай бўлишини, ҳозирча ҳеч ким билмайди.

ЎҚИНГ:Facebook инвесторлари Марк Цукербергни истеъфога чиқармоқчи

Компания фойда кўриш суръатининг тушиб кетиши ҳақидаги башоратларни эълон қилгандан кейин, унинг акциялари нархи кескин тушиб кетди.

Хуллас, Facebook биргина суд маҳкамаси билан қутилиб қоладиганга ўхшамайди, чамаси. Айни пайтда у жиддий таназзулни бошдан кечирмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!