Бунақаси бўлмаган: 5G модемли илк 8К-телевизор чиқяпти!

  •   DiMaX
  •  1841
  •  20.08.2018 15:48

Бунақаси бўлмаган: 5G модемли илк 8К-телевизор чиқяпти!

Кейинги йилларда турли маиший техника жиҳозларини интернетга улаш, ягона тизимга бирлаштириш йўналишида анча ривожланиш мавжуд. Жумладан, телевизор ишлаб чиқариш саноатида кутилаётган янгилик бу борадаги яна бир дадил қадам бўлаётир.

ЎҚИНГ: Samsung The Wall энди энг зўри эмас: LG рекорд даражада улкан ва юпқа micro-LED TV яратди!

Сўнгги хабарларга қараганда, Huawei компанияси бу бозорга ўзининг илғор технологиялари билан кириб келмоқчи. Хитойлик техногигант аллақачон янгича телевизорларнинг аппарат ечимлари ишланмалари ҳамда фойдаланувчи интерфейси билан шуғулланувчи жамоани йиғиб бўлган. Корпорациянинг ТВ-жамоаси айни дамда телевизион панелларнинг йирик етказиб берувчилари билан алоқалар ўрнатмоқда.

Телевизор бозорида ҳамёнбоп маҳсулотлари эвазига муваффақият қозонган Xiaomi’дан фарқли равишда, Huawei илғор жиҳатларга эга премиал моделларга эътибор қаратяпти. Жумладан, унинг маҳсулотларида 8К форматли (7680х4320 пикселли) дисплейлар ҳамда 5G модули бўлиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Бунақаси бўлмаган: Galaxy Note 9 буюртмачиларга Samsung Smart TV совға!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.