Бунақаси бўлмаган: 8/256 ГБ хотирали смартфон – атиги 153 долларга!

  •   DiMaX
  •  3437
  •  27.05.2020 14:45

Бунақаси бўлмаган: 8/256 ГБ хотирали смартфон – атиги 153 долларга!

Gionee компанияси 2018 йили ўзини банкрот деб эълон қилган, орадан бир йил ўтиб, яна бир неча смартфон тақдим этган эди. Энди эса у жиддий қайтиш қилди: Gionee K6 номли арзон модели чиндан ҳам диққатга лойиқ.

ЎҚИНГ: Супер-арзон Redmi 10X 4G смартфонини қарши олинг!

Смартфон MediaTek Helio P60 процессори базасига қурилган ва бошланғич конфигурацияда 6/128 гигабайтлик тезкор/доимий хотирага эга. бу варианти бор-йўғи 110 долларга баҳоланган бўлса, 8/256 ГБ хотирали Gionee K6 ҳам қиммат эмас – нархи 153 долларга тенг!

Gionee K6 диагоналига 6,2 дюймлик LCD-дисплей билан жиҳозланган, унинг кемтигига 13 мегапикселлик селфи-камера ўрнатилган. Орқа панелида эса 16 МПлик қўшалоқ асосий камера ва дактилоскопик датчик жойлашган.

Смартфоннинг аккумулятори 4350 мА/соатлик бўлиб, фақат 10 ваттлик технологияга кўра қувват ола билади. Gionee K6 қадоқданоқ Android 10 тизими билан таъминланган.

ЎҚИНГ: Атиги 140 долларлик биринчи 5G-смартфонни ким тайёрлаётганини биласизми?

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.