Бунақаси бўлмаган: «Алиса»га 22 миллион мартадан ошиқ севги изҳор қилишибди!

  •   DiMaX
  •  2607
  •  15.02.2019 16:22

Бунақаси бўлмаган: «Алиса»га 22 миллион мартадан ошиқ севги изҳор қилишибди!

Ғарбда «Авлиё Валентин куни» сифатида нишонланувчи 14 февраль санасида «Яндекс» сервиси вакиллари қизиқ тадқиқот ўтказишди. Улар «Алиса» овозли ёрдамчиси билан гаплашганлар жами неча марта севги изҳор қилишганини текширишди.

ЎҚИНГ: Танишинг: Алиса – Россиянинг илк интеллектуал овозли ёрдамчиси

Шундай қилиб, «яралганидан» буён «Алиса» 22 миллион мартадан ошиқ севги изҳоларини эшитган. Охирги бир ҳафтанинг ўзида бу овозли ёрдамчи 350 мингтача киши дил изҳори қилган бўлса, айнан 14 февралда севги сўзлари авжига чиққан.

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашларича, «Сени севаман», «Менга ёқиб қолдинг» қабилидаги ушбу изҳорлар кимлар томонидан айтилаётганини улар кузатишмайди ва билишмайди.

ЎҚИНГ: Алисанинг рақиби пайдо бўлади. Унинг оти Маруся!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!