Бунақаси бўлмаган: Android P иккита «кемтик»ли келажак смартфонларини кўрсатди

  •   DiMaX
  •  548
  •  11.05.2018 12:19

Бунақаси бўлмаган: Android P иккита «кемтик»ли келажак смартфонларини кўрсатди

Бугунги кунда кўпчилик ишлаб чиқарувчилар iPhone X дизайнида – «ўйиқ»ли экранга эга смартфонлар яратаётганидан хабарингиз бор. Ҳатто хитойликлар бу борада янада илгарилаб кетгани ҳақида ҳам ёзганмиз.

ЎҚИНГ: ZTE бирйўла иккита «кемтик»ли экранга эга смартфон чиқаради

Бу дизайн ҳам трендга айланиши мумкинлигини ҳисобга олиб, Google дастурчилари мобил операцион тизимнинг Android P талқинида смартфон экранининг ҳам юқори, ҳам пастки «ўйиқ»ларини қўллаб-қувватлаш функциясини жорий этишди.

Айтиш керакки, дастлабки Android P Developer Preview талқинида дисплей тепасида ҳар хил ўлчамли «кемтик»ни танлаш мумкин эди. Унинг иккинчи бета-версиясида бўлса нафақат «яккақош» шаклидаги юқори «ўйиқ», балки «соқол» тарзидаги пастки «кемтик»ка эга экранларни ҳам қўллаб-қувватлаш функцияси татбиқ этилган. Шунингдек, юқоридаги «кемтик»нинг ўртада эмас, балки ўнг бурчакда жойлашиши варианти ҳам мавжуд.

Балки яқин келажакда шу каби турли вариантларда «ўйиқ»ларга эга дисплейли смартфонлар ҳам ишлаб чиқарилар. Android дастурчилари эса ҳозирданоқ уларга тайёргарлик кўришмоқда.

ЎҚИНГ: Android P бета-версияси чиқди. Қайси смартфонларга уни ҳозироқ ўрнатиш мумкин?

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.