Бунақаси бўлмаган: Galaxy Note 9 буюртмачиларга Samsung Smart TV совға!

  •   DiMaX
  •  3164
  •  30.07.2018 10:16

Бунақаси бўлмаган: Galaxy Note 9 буюртмачиларга Samsung Smart TV совға!

Samsung компаниясининг тўққизинчи авлод планшетофони тақдимотига ўн кунча вақт қолганида, унинг нархлари ҳам маълум бўлди. Интернетда ушбу маълумотлар туширилган реклама постери тарқалмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung, ниҳоят, Galaxy Note 9’нинг илк расмий видеоларини чиқарди

Унга кўра, фаблетнинг 128 гигабайт ҳажмли доимий хотирага эга талқини 935 АҚШ долларига баҳоланган. Ундан тўрт баравар кўп – 512 гигабайтлик хотирага эга Galaxy Note 9 учун эса 1210 доллар тўланади. Постерда акс эттирилган смартфон рангларини манбалар Mystic Black, Engineered Blue ҳамда Artisan Copper деб номлашмоқда.

Реклама постерида Galaxy Note 9 нархлари билан бирга, унга олдиндан буюртма расмийлаштирган харидорларга тақдим этилувчи бонуслар ҳақида ҳам маълумот берилган. Унга кўра, жанубий кореялик гигант ўзининг янги смартфонларига Samsung Smart TV «ақлли» телевизорларини қўшиб беради. 128 ёки 512 гигабайтлик хотирага эга фаблет буюртмачиларига тегишлича 32 ёхуд 40 дюймлик диагоналли телевизорлар бонус тарзида ҳадя этади.

Galaxy Note 9 моделининг тақдимоти 9 августда бўлиб ўтади, унга олдиндан буюртмалар қабул қилиш эса 19 августда Ҳиндистонда бошланади. Бонусларнинг барча ҳудудлардаги буюртмачиларга тақдим этилиш-этилмаслиги ҳозирча аниқ эмас.

ЎҚИНГ: Хитойда "Galaxy Note 9" 100 доллардан сотувга чиқди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.