Бунақаси бўлмаган: Huawei’га қарши курашаётган АҚШ энди унинг ёрдамига муҳтож!

  •   DiMaX
  •  1920
  •  08.01.2019 17:07

Бунақаси бўлмаган: Huawei’га қарши курашаётган АҚШ энди унинг ёрдамига муҳтож!

АҚШ ҳукумати мамлакат ҳудудида Huawei компаниясининг маҳсулотларини тақиқлаб, унга қарши чоралар қўллаб келаётганидан хабарингиз бор. Жумладан, ўтган йилнинг 1 декабрь куни АҚШ талабига биноан, Канаданинг Ванкувер шаҳрида Huawei молиявий директори Мэн Ваньчжоу ҳибсга олинган эди.

ЎҚИНГ: Трампдан Хитойга “жавоб”: энди у Huawei ва ZTE ускуналарини сотиб олишни таъқиқлайди.

Энди эса АҚШ ҳукуматининг ўзи Huawei кўмаги керак бўлиб қолди. Аниқроқ қилиб айтганда, ҳукуматнинг Федерал савдо комиссияси (Federal Trade Commission – FTC) агентлигига хитойлик техногигантнинг ёрдами зарур.

Гап шундаки, FTC айни дамда монополияга қарши қонунчиликни бузганликда айблаб, Qualcomm билан судлашиб турибди. Huawei эса, кўплаб бошқа компаниялар қатори чипсознинг ноқонуний талабларидан жабр кўрган. Шу боис FTC хитой гигантидан судда Qualcomm’га қарши кўрсатма беришни сўрамоқда.

Воқеалар ривожини бирга кузатамиз – биздан узоқлашманг.

ЎҚИНГ: Хитой ва АҚШнинг савдо жанги сабабли iPhone’лар бошқа мамлакатда тайёрланиши мумкин

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!