Бунақаси бўлмаган: Samsung бутун бошли iPad нархида янги microSD-карта чиқарди!

  •   DiMaX
  •  1679
  •  30.10.2018 11:38

Бунақаси бўлмаган: Samsung бутун бошли iPad нархида янги microSD-карта чиқарди!

Жанубий кореялик техногигант ўзининг microSD форматли янги хотира картасини савдога чиқарди. Ҳажми 512 гигабайтлик ушбу карта Samsung Evo Plus туркумига киради.

ЎҚИНГ: Samsung дунёда биринчи бўлиб 4-разрядли сиғими 4 терабайтга эга SSD-дискни ишлаб чиқармоқда

Ярим терабайтлик Samsung Evo Plus хотира картасига давомийлиги 24 соатлик 4K-видео, юқори сифатли 150 мингдан ошиқ фотосурат ёки 77 мингдан ортиқ қўшиқ бемалол сиғади.

Evo Plus карталарини смартфонларга, экшен-камералар ва бошқа техника жиҳозларига қўйиш мумкин. 512 гигабайтлик ушбу microSD-картада маълумотлар узатиш тезлиги ҳам юқори: ундан сониясига 100 мегабайтгача тезликда ўқиш ва 90 мегабайтгача тезликда ёзиш мумкин. Сувдан тўлиқ ҳимояланган ушбу картага Samsung нақ ўн йиллик муддатга расмий кафолат беради!

Табиийки, бу қадар кўп афзалликларга эга хотира картасининг нархи ҳам шунга яраша. Samsung расмий сайтида 512 гигабайтлик Evo Plus картасига нақ 330 АҚШ доллари миқдорида нарх белгиланган! Бу эса, масалан, экранининг ўлчами 9,7 дюймлик, ички хотираси 32 гигабайтлик яп-янги iPad нархига тенгдир.

Бизнинг Terashop.uz интернет-дўконимизда эса APACER 16GB USB 2.0 MICRO SD русумли хотира картасини 66 000 сўмга сотиб олиш ёки APACER 32GB USB 2.0 MICRO SD моделини 85 000 сўмга харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: 1 терабайтли энг жажжи USB-С флешка тақдим қилинди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!