Бунақаси бўлмаган: Samsung ҳали эълон қилинмаган Nokia 9 флагманини Galaxy смартфонига алмаштириб бермоқчи!

  •   DiMaX
  •  1673
  •  11.09.2018 11:03

Бунақаси бўлмаган: Samsung ҳали эълон қилинмаган Nokia 9 флагманини Galaxy смартфонига алмаштириб бермоқчи!

Кўпчилик ишлаб чиқарувчилар қатори, Samsung компанияси ҳам trade-in дастури доирасида ишлатилган смартфонларни топширган харидорларга янги моделларни чегирма билан сотади. Лекин куни кеча унинг расмий сайтидаги trade-in саҳифасида антиқа маълумот пайдо бўлди...

ЎҚИНГ: Samsung’дан янги акция: «iPhone’ни топшир ва Galaxy S8’га 560 доллар чегирма берамиз!»

Жанубий кореялик гигантнинг сайтидаги эълонга кўра, харидорлар ҳали расман тақдим этилмаган Nokia 9 флагманини топшириб, янги Samsung Galaxy харидида 292 еврогача тежашлари мумкин экан!

Samsung сайтидаги тегишли рўйхатда Nokia 9 моделининг битта ва иккита SIM-картали, шунингдек 64 ва 128 ГБ хотирали талқинлари мавжуд.

Аввал ҳам хабар берганимиздек, Nokia 9 флагмани бешта модулли асосий камерага ҳамда экраннинг ўзидаги дактилоскопик датчикка эга бўлади.

Гарчи trade-in дастури Ўзбекистонда мавжуд бўлмаса-да, жанубий кореялик техногигантнинг аксарият мобил телефонлари харидида ҳадяга эга бўлишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung смартфонларини Terashop.uz’дан харид қилинг ва SD-картани совғага олинг! (2018 йил 31 август)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!