БУНАҚАСИ БЎЛМАГАН: Xiaomi экрани бир неча «тирқиш»ли смартфонлар тайёрлаяпти! (+фото)

  •   DiMaX
  •  2153
  •  05.02.2019 17:47

БУНАҚАСИ БЎЛМАГАН: Xiaomi экрани бир неча «тирқиш»ли смартфонлар тайёрлаяпти! (+фото)

Кейинги пайтларда олд камераси дисплейдаги «тешик»ка жойланган смартфонлар урфга кирмоқда. Мазкур трендга Xiaomi ҳам қўшиладиган кўринади, аммо у бунга ҳам ўзгача ёндашмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi аллақачон Nokia 9 PureView каби пентакамерали смартфон тайёрлабди – унда олинган суратни кўринг!

LetGoDigital нашри Xiaomi’нинг бир нечта патент суратларини эълон қилди. Уларда экранида бир нечта «тирқиш»лар бўлган турли смартфонларнинг нақ 24 та сурати акс этган!

Барча моделлар селфи-камера учун битта эмас, иккита «тешилган» ромсиз дисплейга эга. Шунингдек, уларда яқинлаштириш ва ёруғликни сезиш датчиклари ҳам экран остига жойланади.

Мазкур суратлардаги қурилмаларнинг олд камералари дисплейнинг чап ва ўнг бурчакларида ўрнатилган. Моделлар бир-биридан «тирқиш»ларнинг жойланиши ва турига кўра фарқланади. Шунингдек, биттасида селфи-камера ҳатто «тирқиш»сиз экраннинг остига жойланган.

Xiaomi бундай смартфонни қачон тақдим этишию уни қачон сотувга чиқариши ҳозирча номаълум. Компаниянинг кўплаб русумлардаги бошқа смартфонларини эса 819 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: «Ёнғоқчақар» Redmi Note 7 смартфонини AliExpress’дан сотиб олинг!