Бунақаси ҳали бўлмаган: Motorola ўзининг чўзинчоқ смартфонини кўрсатди

Бунақаси ҳали бўлмаган: Motorola ўзининг чўзинчоқ смартфонини кўрсатди

Ўзининг бош компанияси, Lenovo'нинг Tech World 2022 тақдимоти давомида Motorola янги, ноодатий демо смартфонини намойиш қилди. Компаниянинг 312 Labs деб номланган ички инновацион гуруҳ томонидан тайёрланган смартфон бўйига чўзила олади.

Маълум бўлишича, смартфон ёнидаги биргина тугма босилиши билан у бўйига чўзилади, ҳатто, фон расми ҳам у билан бирга ҳаракатланиб, унга мослашади. Бунда қурилманинг пастки қисмига ўралган мослашувчан OLED панели 4 дюймдан 6.5 дюймгача чўзилади. Демо видео фақат смартфон олд экранинин кўриш имконини беради.

Афсуски, Motorola ушбу консепт ҳақидаги қўшимча маълумотлар билан бўлишмаган ва қурилманинг бозорга чиқарилиш-чиқарилмаслиги ҳозирча номаълум. TCL ва LG компаниялари ҳам анча олдин ўзларининг кенгая оладиган экранли смартфонларни кўрсатишган, аммо, уларнинг консептларидан фарқли ўлароқ Motorola маҳсулоти энига эмас, бўйига чўзилади.

ЎҚИНГ: Galaxy Z Fold4'нинг хитойча версияси қачон чиқарилиши маълум бўлди