Бундан буён Трамп АҚШнинг ҳар бир фуқаросига SMS жўнатади

  •   Saroy
  •  463
  •  04.10.2018 13:11

Бундан буён Трамп АҚШнинг ҳар бир фуқаросига SMS жўнатади

Бугун оқшомда АҚШ фавқулодда вазиятларни бошқариш  Федераль агентлиги мамлакатнинг ҳар бир фуқаросига «Президент огоҳлантириши»ни SMS кўринишда жўнатади. Шундай йўл билан ҳукумат фуқароларни огоҳлантиришнинг Интеграллашган тизимини  (IPAWS) синовдан ўтказмоқда. Хабар президент Трамп номидан ёзилади.

Умуман олганда, хабарда қўрқинчли нарсанинг ўзи йўқ. Масалан бизнинг мамлакатда ФВВ томонидан мураккаб об-ҳаво ҳақида фуқароларга шундай SMS жўнатилиб турилади. Америкаликларга ҳам шундай огоҳлантириш жўнатилади, фақат у ФВВ томонидан эмас, балки президенти томонидан бўлади. Фарқ шуки, хабарнома қандайдир маҳаллий ҳудуд бўйича эмас, балки бутун мамлакат фуқароларига жўнатилади.

ЎҚИНГ:Мессенжерлар даври келди: SMS ва қўнғироқлар ўтмишга айланади

Глобал хабар жўнатиш тизими Оқ уйнинг мамлакатнинг ҳар бир фуқароси учун  зарур бўлганда, яъни фавқулодда вазият юзага келганда огоҳлантириш жўнатиш имкониятига эга бўлиши учун амалга оширилмоқда. Даставвал ушбу тест 20 сентябрда бўлиб ўтиши лозим эди, лекин мамлакатнинг айрим ҳудудларида фавқулодда вазият юзага келгани учун қолдирилган эди.

ЎҚИНГ:Пластик картадаги SMS-хабарнома хизмати қандай ўчирилади?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!